Sayt test rejimida ishlamoqda

Умурзоқов Жамолиддин Шербековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нефть-газ корхоналари инвестицион фаолият механизмини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2020.2.PhD/Iqt1370. 
Илмий раҳбар: Бакиева Ирода Абдушукуровна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хайдаров Низомиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нефть-газ корхоналари инвестицион фаолият механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг давомийлик нуқтаси силжиши муддатини камайтириш орқали даромаднинг ички даражаси кўрсаткичини ўртача икки фоизга ошириш ҳамда капитал қўйилмалар қийматини қисқартириш имконияти асосланган;
нефть-газ корхоналари қазиб олиш ва қайта ишлаш йўналишларидаги инвестиция лойиҳаларини корхонанинг ўз капитали ва қарз маблағлари ҳисобидан молиялаштиришнинг оптимал даражаси, салоҳиятли инвесторларни таснифлашнинг лойиҳа хусусиятига ҳамда пул оқимлари ҳажмининг кўпайишига таъсири аниқланган;
нефть-газ корхоналарни истиқболли инвестиция лойиҳаларида активларни трансформацион молиялаштириш, концессияларни биргаликда ишлатиш, суверен молиялаштиришнинг таркибий қисмларидан фойдаланиш ҳисобига инвестицион сарфлар ҳажмини ўн уч фоизга камайтириш асосланган;
нефть-газ корхоналари инвестицион фаолиятида хусусий сектор молиявий маблағларини давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилиш натижасида иқтисод қилинган молиявий ресурсларни углеводород захиралари ҳажмини оширишга йўналтириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
нефть-газ корхоналари инвестицион фаолият механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг давомийлик нуқтаси силжиши муддатини камайтириш орқали даромаднинг ички даражаси кўрсаткичини ошириш ҳамда капитал қўйилмалар қийматини қисқартириш бўйича таклифи “Ўзбекнефтгаз” АЖда инвестиция лойиҳалари таҳлилида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2020 йил 9 сентябрдаги 04-16-4650-сон, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2020 йил 10 сентябрдаги 03/17-5/9-2013-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида инвестиция лойиҳаларида иқтисодий тежамкорлик ўртача икки фоизга тенг бўлган;
нефть-газ корхоналари қазиб олиш ва қайта ишлаш йўналишларидаги инвестиция лойиҳаларини корхонанинг ўз капитали ва қарз маблағлари ҳисобидан молиялаштиришнинг оптимал даражаси, салоҳиятли инвесторларни таснифлашнинг лойиҳа хусусиятига ҳамда пул оқимлари ҳажмини кўпайишига таъсирини аниқлаш бўйича таклифи “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналар инвестиция лойиҳалари таҳлилида фойдаланилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2020 йил 10 сентябрдаги 03/17-5/9-2013-сон маълумотномаси). Натижада, 2020 йил январь-сентябрь ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг инвестиция лойиҳалари бўйича пул оқимлари ҳажми бўйича 200 млрд. сўмга тенг маблағлар иқтисод қилинган;
нефть-газ корхоналарининг истиқболли инвестиция лойиҳаларида активларни трансформацион молиялаштириш, концессияларни биргаликда ишлатиш, суверен молиялаштиришнинг таркибий қисмларидан фойдаланиш ҳисобига инвестицион сарфлар ҳажмини камайтириш, қарорларни қабул қилиш соҳаларида рақамлаштирилган бошқарув усулларини қўллаш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 22 декабрдаги 05/16-04-10/41-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида инвестицион қарорларни қабул қилишда турли хил молиявий технологиялар қўлланилган ҳамда инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда 13 фоизга тенг бўлган иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган;
нефть-газ корхоналари инвестицион фаолиятида хусусий сектор молиявий маблағларини давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилиш натижасида иқтисод қилинган молиявий ресурсларни углеводород захиралари ҳажмини оширишга йўналтириш таклифи “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг инвестицион фаолияти таҳлилида фойдаланилган (“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг 2020 йил 10 сентябрдаги 03/17-5/9-2013-сон маълумотномаси). Натижада, давлат-хусусий шериклик асосида кўпикли полипропилен ва олтингугуртдан кимёвий ўғитлар олиш инвестицион лойиҳаларини амалга оширилиши ҳисобига 125 та янги иш ўринлари яратиш имконияти юзага келган, 65 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар иқтисод қилинган, ҳамда углеводород захираларини ошириш ишларига йўналтирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish