Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунoв Aнвaр Султoнoвичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банкларида исломий банк хизматларини ривожлантириш йўналишлари”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2020.2.PhD/Iqt1367.
Илмий раҳбар: Жумaeв Нoдир Хoсиятoвич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Сaттaрoв Oдилжoн Бeрдимурaтoвич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Қaрaлиeв Шeрбeк Турaбoeвич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Aлoқaбaнк AТБ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банкларида исломий банк хизматларини ташкил қилиш ва ривожлантириш орқали молия-кредит тизимининг самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларида исломий банк хизматларини вадиа ва мудораба шартномаси асосида йўлга қўйиш орқали аҳоли ва бизнес вакиллари ихтиёридаги бўш турган пул маблағларини депозитга жалб қилиш тартиби таклиф этилган; 
тижорат банкларида исломий молиялаштиришнинг мушорака шартномаси асосида молиялаштирилган лойиҳаларда фойда ва зарарни бўлишиш ёрдамида бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш орқали мижозларни кўпроқ жалб қилиш асосланган;
исломий банк хизматларини ташкил қилиш молия бозорида диверсификация даражасини ошириши ва рақобатни кучайтириши илмий асосланган; 
тижорат банклари қошида исломий банк хизматлари тузилмасини ташкил қилиш орқали халқаро исломий молиявий ташкилотлардан молиявий ресурсларни фаол жалб қилиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тижорат банкларида исломий банк хизматларини ривожлантириш йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банкларида исломий банк хизматларини йўлга қўйиш орқали аҳоли ва бизнес вакиллари ихтиёрида бўлган бўш турган пул маблағларини депозитга жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартибини жорий этиш таклифи “Трастбанк” ХАБ ва АТ “Алоқабанк” томонидан амалиётга жорий этилган (“Трастбанк” ХАБнинг 2020 йил 1 декабрдаги 01-33/2894–сон ва АТ “Алоқабанк”нинг 2020 йил 15 декабрдаги 25-09/4284–сон маълумотномалари). Ушбу таклифнинг самараси ўлароқ исломий банк хизмати, яъни мудораба шартномаси асосида жалб қилинган депозит (омонат) маблағлари бўйича жорий ва жамғарма ҳисобварақлар (ҳисоб рақамлар) очиш банкнинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши белгиланган;
тижорат банкларида исломий молиялаштиришни жорий этиш орқали молиялаштирилган лойиҳаларда фойда ва зарарни бўлишиш ёрдамида бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш орқали мижозларни кенгроқ жалб қилиш таклифи “Трастбанк” ХАБ ва АТ “Алоқабанк” томонидан амалиётга жорий этилган (“Трастбанк” ХАБнинг 2020 йил 1 декабрдаги 01-33/2894–сон ва АТ “Алоқабанк”нинг 2020 йил 15 декабрдаги 25-09/4284–сон маълумотномалари). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида исломий молиялаштиришнинг шерикчиликка асосланган шартномалари орқали  бизнес субъектларига маблағлар ажратиш банкнинг ривожланиш стратегиясига киритилиши белгиланган;
исломий банк хизматларини ташкил қилиш орқали молия бозорининг диверсификация даражасини ошириш ва рақобатни кучайтириш таклифи “Трастбанк” ХАБ ва АТ “Алоқабанк” томонидан амалиётга жорий этилган (“Трастбанк” ХАБнинг 2020 йил 1 декабрдаги 01-33/2894–сон ва АТ “Алоқабанк”нинг 2020 йил 15 декабрдаги 25-09/4284–сон маълумотномалари). Мазкур таклиф асосида мудораба, муробаҳа, мушорака ва ижара шаклидаги исломий банк хизматларининг жорий қилиниши банк хизматлари турларининг кенгайиши ва рақобатбардошлигининг ошишига имкон яратган;
тижорат банклари қошида исломий банк хизматлари тузилмасини ташкил қилиш орқали халқаро исломий молия ташкилотларининг молиявий ресурсларини фаол жалб қилиш таклифи “Трастбанк” ХАБ ва АТ “Алоқабанк” томонидан амалиётга жорий этилган (“Трастбанк” ХАБнинг 2020 йил 1 декабрдаги 01-33/2894–сон ва АТ “Алоқабанк”нинг 2020 йил 15 декабрдаги 25-09/4284–сон маълумотномалари). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида 2019 йилда муробаҳа шартномаси асосида “Трастбанк” ХАБ томонидан Хусусий секторни ривожлантириш ислом корпорацияси (ХСРИК)дан 7 млн. АҚШ доллари жалб қилиниб, 4 та корхона молиялаштирилган; Халқаро ислом савдо молия корпорацияси (ХИСМК)дан 4 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағлар жалб қилиниб, 4 та корхона ҳамда 2020 йилда 8 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағлар жалб қилиниб, 6 та корхона молиялаштирилган; 2019 йилда муробаҳа шартномаси асосида АТ “Алоқабанк томонидан Хусусий секторни ривожлантириш ислом корпорацияси (ХСРИК) дан 10 млн. АҚШ доллари жалб қилиниб, 6 та корхона молиялаштирилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish