Sayt test rejimida ishlamoqda

Матризаева Диларам Юсупбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):«Саноат корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини бошқаришни такомиллаштириш («Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси мисолида)», 08.00.13-Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2020.1.PhD/Iqt.1260.
Илмий раҳбар: Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Йўлдашев Нуриддин Қурбанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;Хасанов Тохир Абдурашидович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент.
Етакчи ташкилот:Самарқанд дав лат архитектура-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади саноат корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини бошқаришни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қурилиш материаллари саноати маҳсулотларининг ишлаб чиқариш тавсифи жиҳатидан муайян гуруҳларини корхонанинг мулкий ва ташкилий ҳуқуқий шакли, ишлаб чиқариш ва технологик жараёнлар бўйича нисбатан юқори даражадаги мувофиқлигини таъминлаш орқали иқтисодий самарадорликни ошириш асосланган;   
қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг умумий бошқарув харажатларини молиялаштиришда корхоналар бошқарув харажатларининг умумий харажатлар таркибидаги улушига мутаносиблигини таъминлаш иқтисодий самарадорликнинг ошишини рағбатлантириши асосланган;
қурилиш материаллари саноатидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашни мувофиқлаштирувчи бўлинма ташкил этиш орқали тармоқ бошқарув органлари фаолияти самарадорлигини ошириш асосланган;
Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати иқтисодий самарадорлигига таъсир кўрсатувчи асосий омилларнинг ривожланиш тенденцияси баҳоланиб, 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Саноат корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини бошқариш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қурилиш материаллари саноати маҳсулотларининг ишлаб чиқариш тавсифи жиҳатидан муайян гуруҳларини корхонанинг мулкий ва ташкилий ҳуқуқий шакли, ишлаб чиқариш ва технологик жараёнлар бўйича нисбатан юқори даражадаги мувофиқлигини таъминлаш орқали иқтисодий самарадорликни ошириш таклифидан «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаситаркибидаги корхоналарнинг бошқариш фаолиятини ташкил этишдафойдаланилган  («Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг 2020 йил 14 августдаги 05/15-2850-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларг амалиётга жорий этилиши натижасида қурилиш материалларини ишлаб чиқаришфаолияти ташкилий-иқтисодий кўрсаткичларининг ижобий томонга ўсиш суръатларини 12 фоизга ошириш имконияти яратилган;
қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг умумий бошқарув харажатларини молиялаштиришда корхоналар бошқарув харажатларининг умумий харажатлар таркибидаги улушига мутаносиблигини таъминлаш орқали иқтисодий самарадорлик ошишини рағбатлантириш таклифи «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси таркибидаги корхоналарнингбошқарув фаолиятига жорий этилган («Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг 2020 йил 14 августдаги 05/15-2850-сон маълумотномаси). Натижада, уюшма тасарруфидаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари иқтисодий самарадорлигини 11 фоизга оширишга эришилган;
қурилиш материаллари саноатидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашни мувофиқлаштирувчи бўлинма ташкил этиш орқали тармоқ бошқарув органлари фаолият самарадорлигини ошириш таклифи«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг маъмурий бошқарув фаолиятини режалаштиришга жорий этилган («Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг 2020 йил 14 августдаги 05/15-2850-сон маълумотномаси). Уюшма корхоналарида корпоратив бошқарув тизими самарадорлигини таъминлаш, бошқарув органлари ўртасидаги муносабатларни тўғри ташкил этиш, Уюшма фаолияти самарадорлигини ошириш имкони яратилган;
Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати иқтисодий самарадорлигига таъсир кўрсатувчи асосий омилларнинг ривожланиш тенденциясини баҳолаш асосида ишлаб чиқилган 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг бошқарув фаолиятини прогноз қилишда фойдаланилган («Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг 2020 йил 14 августдаги 05/15-2850-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида уюшма ва унинг таркибига кирувчи корхоналарнинг 2025 йилга қадар ривожланиш тенденцияси асосида муҳим иқтисодий кўрсаткичлари прогнозларини ишлаб чиқиш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish