Sayt test rejimida ishlamoqda

Сиддиқов Расулжон Ўктамовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзгарувчан шароитларда ҳаракатланувчи саноат роботларини оптимал бошқаришнинг математик моделлари ва алгоритмлари», 05.01.02 – Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/T681.
Илмий раҳбар: Онорбоев Баҳодиржон Очилбоевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Қобулов Анвар Восилович, техника фанлари доктори, профeссор; Кубаев Сайидазим Ташбаевич, техника фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат технологиялари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  ўзгарувчан шароитларда ҳаракатланувчи саноат роботини моделлаштириш, берилган ҳаракат фазосида оптимал бошқариш алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзгарувчан шароитларда ҳаракатланувчи саноат роботнинг ҳаракат тенгламаси тузилган ва эҳтимоллар назарияси элементларидан фойдаланган ҳолда саноат роботнинг бажарувчи механизмини фазовий жойлашиш ҳолатларини математик модели ва алгоритмлари ишлаб чиқилган;
саноат роботнинг ўзгарувчан шароитларда ҳаракати асосида бошқарув фазоси ва унда чегараланган, узлуксиз бошқариш функциясининг мавжудлиги исботланган;
саноат роботнинг ўзгарувчан шароитларда ҳаракатида энергия ресурсларидан самарали фойдаланишнинг математик модели ишлаб чиқилган; 
кичик параметрик оғишишларни тўғри ва эргашган баҳолашларини ҳисобга олган ҳолда ўзгарувчан шароитларда ҳаракатланувчи СРнинг сезувчанлигини оширувчи математик модел ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзгарувчан шароитларда ҳаракатланувчи саноат роботларини оптимал бошқаришнинг математик моделлар ва алгоритмлари учун ишлаб чиқилган модел, алгоритм ва дастурий воситалар асосида:
роботни ўзгарувчан шароитларда фазовий операцияларни амалга оширишини таъминлашга йўналтирилган бошқарув алгоритмлари ва дастур воситалари «Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик технологик маркази» ва «Integral avtomatika servis» МЧЖга жорий этилган («O‘ZAGROTEXSANOATXOLDING» АЖнинг 2019 йил 15 январдаги АР 19-02/87-сон маълумотномаси). Натижада, СРнинг сенсорли бошқарувга эга синфи учун технологик жараёнларни автоматик бошқаришда материал-энергия ресурслари сарфини 10% камайтириш имконини берган; 
дастурий воситалар ишлаб чиқаришнинг робототехник тизимлар билан жихозланган тармоқларида сезгирликни ошириш ҳамда харакатланишда энергия тежамкорлигига эришиш учун қўлланилган («O‘ZAGROTEXSANOATXOLDING» АЖнинг 2019 йил 15 январдаги АР 19-02/87-сон маълумотномаси). Натижада, технологик жараёнларни лойиҳалашда ишлов беришнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини 15% оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish