Sayt test rejimida ishlamoqda

Сатторов Алишер Хасан ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аудиторлик фаолиятининг кўп поғонали тизимини такомиллаштириш», 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Iqt589.
Илмий раҳбар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Каршибаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Астанакулов Олим Таштемирович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аудиторлик фаолиятининг кўп поғонали тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аудит хизматлари бозорида аудиторлик ташкилотларига устав капиталининг миқдорига боғлиқ бўлмаган ҳолда аудиторлик фаолиятини юритиш орқали аудит иш сифатини таъминлаш асосланган;
муайян хўжалик юритувчи субъектда аудиторлик фаолиятини кетма-кет етти йилдан ортиқ бўлмаган муддатда  ўтказиш асосида аудиторлик ташкилотлари фаолият самарадорлигини ошириш таклиф этилган;
аудит иш сифатини ҳар уч йилда камида бир марта ташқи назоратдан ўтказиш орқали аудиторлик фаолияти самарадорлигини баҳолаш зарурлиги асосланган;
аудиторлик ташкилотларининг ички стандартлари таркибини умумий, ишчи, ҳисобот ва махсус гуруҳларга ажратиш асосида шакллантириш орқали халқаро аудит стандартларига мувофиқлаштириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Аудиторлик фаолиятининг кўп поғонали тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
аудит хизматлари бозорида аудиторлик ташкилотларига устав капиталининг миқдорига боғлиқ бўлмаган ҳолда аудиторлик фаолиятини юритиш орқали аудит иш сифатини таъминлаш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3946-сон Қарорида ўз аксини топган (Молия вазирлигининг 2020 йил 6 июлдаги №06/04-02-01-32/1770-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда фаолият олиб бораётган аудиторлик ташкилотлари иш фаолиятини кенгайтириш ва улар ўртасида соғлом рақобатнинг юзага келиши имконияти яратилган; 
муайян хўжалик юритувчи субъектда аудиторлик фаолиятини кетма-кет етти йилдан ортиқ бўлмаган муддатда  ўтказиш асосида аудиторлик ташкилотлари фаолият самарадорлигини ошириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3946-сон Қарорида ўз аксини топган (Молия вазирлигининг 2020 йил 6 июлдаги №06/04-02-01-32/1770-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши аудиторлик ташкилотлари молиявий барқарорлигининг ошишига ҳамда ушбу фаолият турини янада ривожлантиришга хизмат қилган; 
аудит иш сифатини ҳар уч йилда камида бир марта ташқи назоратдан ўтказиш орқали аудиторлик фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3946-сон Қарорида ўз аксини топган (Молия вазирлигининг 2020 йил 6 июлдаги №06/04-02-01-32/1770-сон маълумотномаси ва Ўзбекистон Республикаси Аудиторлар Палатасининг 2020 йил 24 июлдаги 26-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши аудиторлик ташкилотлари иши сифатини ошириш, ахборотларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминланишига хизмат қилган.
аудиторлик ташкилотларининг ички стандартлари таркибини умумий, ишчи, ҳисобот ва махсус гуруҳларга ажратиш асосида шакллантириш орқали халқаро аудит стандартларига мувофиқлаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Аудиторлар Палатаси томонидан аудиторлик текширувларини сифатли амалга ошириш юзасидан услубий тавсиялар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Аудиторлар Палатасининг 2020 йил 24 июлдаги 26-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши аудиторлик текширувлари сифатининг ошишига, уларга сарфланадиган вақт ва харажатларнинг қисқаришига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish