Sayt test rejimida ishlamoqda

Ходжаева Шодиябону Абитджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Корхоналарда маркетингни ташкил этиш самарадорлигини ошириш (агросектор корхоналари мисолида)», 08.00.11 – Маркетинг ва 08.00.04  –  Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Iqt549.
Илмий раҳбар: Назарова Фотима Хакимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/10.12.2019.I.16.01 рақамли илмий кенгаш асосида бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эргашходжаева Шахноза Джасуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Султанов Баходир Файзуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади агросектор корхоналарида маркетинг фаолиятини  ташкил этиш самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
корхоналарда маркетинг фаолияти самарадорлигини истеъмолчилар талабидаги жорий ўзгаришларни даврий баҳолаш орқали ишлаб чиқариш таркиби ва ҳажмини мувофиқлаштириш ҳисобига ошириш асосланган;
корхона маркетинг режасини ишлаб чиқишда “юқоридан қуйига” (top-down planning) ва “қуйидан юқорига” (bottom-up planning) режалаштириш усулларининг корпоратив шаклдаги хўжалик тузилмалари учун самарали ҳисобланган “ўзгарувчан векторли режалаштириш” (variable vector planning) шаклидан фойдаланиш таклифи асосланган;
агросаноат мажмуи таркибида Маркетинг маслаҳат хизматлари агентлигини ташкил этиш орқали корхоналар маркетинг фаолияти самарадорлигини ошириш таклифи асосланган;
пандемия шароитида Ўзбекистон агросекторида озиқ-овқат маҳсулотлари жами товар айланмасининг истиқболда кутилиши мумкин бўлган ҳолатлари бўйича сценарийлари асосида маҳсулот ҳажмининг 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Агросектор корхоналарида маркетинг фаолиятини  ташкил этиш самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида: 
корхоналарда маркетинг фаолияти самарадорлигини истеъмолчилар талабидаги жорий ўзгаришларни даврий баҳолаш орқали ишлаб чиқариш таркиби ва ҳажмини мувофиқлаштириш ҳисобига ошириш таклифи чет эл инвестицияси иштирокидаги “Тошкентвино комбинати” акциядорлик жамиятининг маркетинг режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Тошкентвино комбинати” акциядорлик жамиятининг 2020 йил 10 апрелдаги 5-2/20-20-04656-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижада 2019 йилда агросекторда маҳсулот экспорт ҳажми 10 фоизга ошган; 
узоқ муддатли истиқболда агросектор корхоналарининг молиявий барқарорлиги ва рақобатбардошлигини таъминлашга йўналтирилган бошқарув стратегиялари ва режаларини ишлаб чиқиш усулларини такомиллаштириш бўйича таклифи чет эл инвестицияси иштирокидаги “Тошкентвино комбинати” акциядорлик жамиятининг маркетинг режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Тошкентвино комбинати” акциядорлик жамиятининг 2020 йил 10 апрелдаги 5-2/20-20-04656-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида акциядорлик жамиятида ишлаб чиқариш ҳажми 10 фоизга, йиллик даромади эса 60 млн. сўмга оширилишига эришилган; 
агросектор корхоналарида маркетинг фаолиятини ташкил этиш самарадорлигини ошириш борасидаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган вазифаларни ечишга хизмат қилувчи маркетинг маслаҳат хизматлари агентлигини ташкил қилиш борасидаги таклифи чет эл инвестицияси иштирокидаги “Тошкентвино комбинати” АЖ томонидан жорий этилган (чет эл инвестицияси иштирокидаги “Тошкентвино комбинати” АЖ нинг 2020 йил 10 майдаги 5-2/20-20-3234-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида акциядорлик жамиятида маҳсулот сотиш ҳажми 20 фоизга оширилишига эришилган; 
агросекторда озиқ-овқат маҳсулотлари жами товар айланмасининг пандемия шароитида кутилиши мумкин бўлган ҳолатлари бўйича сценарийлари ва маҳсулот ҳажмининг 2025 йилгача прогноз кўрсаткичлари чет эл инвестицияси иштирокидаги “Тошкентвино комбинати” АЖ томонидан жорий этилган (чет эл инвестицияси иштирокидаги “Тошкентвино комбинати” АЖ нинг 2020 йил 10 майдаги 5-2/20-20-3234-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида жамият таркибидаги корхоналарда ишлаб чиқариш фаолиятини яхлит ва узвий технологик жараён сифатида ташкил этиш даражаси ортган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish