Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳамдамова Маҳзуна Турсуновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Малака ошириш жараёнида мактабгача таълим ташкилоти раҳбарининг бошқарув компетенциясини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.07- “Таълимда менежмент” (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.Phd/Ped1731.
Илмий раҳбар: Абдуназарова Наргиза Фатхуллаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор  ва  мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг  малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD. 29.12.2018. Ped 80.01.
Расмий оппонентлар: Исмадияров Яшин Уткурович, педагогика фанлари доктори, доцент;  Мирсолиева Мухаббат Тўҳтасиновна, педагогика фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент шаҳридаги Пучон университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади малака ошириш жараёнида мактабгача таълим ташкилоти раҳбарининг бошқарув компетенциясини ривожлантириш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
малака ошириш жараёнида мактабгача таълим ташкилотлари директорларининг бошқарув компетенцияларини ривожлантиришнинг ташкилий-дидактик механизмлари лойиҳавий таълим, аралаш ўқитиш, тьюторлик хизмати ва инновацион-интерактив технологияларга асосланган вариатив ахборот-методик таъминотни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
таълим сифатини мақсадли бошқаришда меъёрий-методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда “Бошқарув психологияси”, “Мактабгача таълимда инновацион менежмент”, “Раҳбар ривожланиши” ўқув курслари ва “Мактабгача таълим ташкилотларида педагогик фаолиятнинг назарияси ва амалиёти” танлов ўқув фанлари мазмунини интеграциялаш асосида мактабгача таълим ташкилотлари директорларининг бошқарув компетенциясини ривожлантириш жараёни такомиллаштирилган; 
мактабгача таълим ташкилотлари директорларининг бошқарув компетенциясини ривожлантиришга йўналтирилган малака ошириш жараёни модели мазмунли, мотивацион-мақсадли, методологик ва технологик ёндашувлар асосида такомиллаштирилган; 
мактабгача таълим ташкилоти директорининг бошқарув компетенцияларини ривожлантиришнинг импакт мониторинг тизими, таълим дастурларини табақалаштириш ҳамда таълим мазмунини бойитиш мақсадида муқобил малака ошириш курслари  ташкил этилган.
IV. Тадқиқот  натижаларининг жорий қилиниши. 
Малака ошириш жараёнида мактабгача таълим ташкилоти раҳбарларининг бошқарув компетенциясини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий- тадқиқот иши натижалари асосида:
мактабгача таълим ташкилоти директорларининг малака ошириш жараёнида ҳуқуқий компетенцияларини шакллантиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар асосида “Мактабгача таълим ташкилотида меҳнат қонунчилиги ҳужжатлари билан ишлаш” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган ва модул сифатида мактабгача таълим ташкилоти директорларининг малакасини ошириш ўқув курслари намунавий ўқув режасига киритилган ҳамда амалиётга жорий қилинган (Мaктaбгaчa тaълим вaзирлигининг 2020 йил 1 декабрдaги 02-02/2-1452-сoн мaълумoтнoмaси). Натижада, мактабгача таълим ташкилотлари директорларининг бошқарув компетенциясини ривожлантиришга йўналтирилган малака ошириш жараёни модели мазмунли, мотивацион-мақсадли, методологик ва технологик ёндашувлар асосида такомиллаштирилган; 
мактабгача таълим ташкилоти директорларида бошқарув компетенциясини ривожлантириш кўрсаткичлари ва таркибий тузилишининг шахсий ҳамда касбий фаолияти сифатида бошқарув компетенциясининг психологик-педагогик хусусиятларини аниқлаштиришга доир таклифлар (Мактабгача таълим вазирининг 2019 йил 12 декабрдаги 216-сон буйруғи билан тасдиқланган) мактабгача таълим ташкилоти раҳбарининг малака ошириш курси ўқув дастурлари мазмунини такомиллаштиришда фойдаланилган (Мaктaбгaчa тaълим вaзирлигининг 2020 йил 1 декабрдaги 02-02/2-1452-сoн мaълумoтнoмaси). Натижада, малака ошириш жараёнида мактабгача таълим ташкилотлари директорларининг бошқарув компетенцияларини ривожлантиришнинг ташкилий-дидактик механизмлари лойиҳавий таълим, аралаш ўқитиш, тьюторлик хизмати ва инновацион-интерактив технологияларга асосланган вариатив ахборот-методик таъминотни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
малака ошириш жараёнида мактабгача таълим ташкилоти директорининг бошқарув компетенцияларини ривожлантиришнинг услубий-дидактик таъминоти ҳамда педагогик шарт-шароитларини тадбиқ қилишга доир таклифлардан ПЗ-20170927124 “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” амалий тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Мaктaбгaчa тaълим вaзирлигининг 2020 йил 1 декабрдaги 02-02/2-1452-сoн мaълумoтнoмaси). Натижада, мактабгача таълим ташкилоти директорининг бошқарув компетенцияларини ривожлантиришнинг импакт мониторинг тизими, таълим дастурларини табақалаштириш ҳамда таълим мазмунини бойитиш мақсадида муқобил малака ошириш курслари  ташкил этилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish