Sayt test rejimida ishlamoqda

Қувватов Ғолибжон Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Молиявий ҳисобот элементларини прогнозлаш ва уларнинг ретроспектив таҳлилини  такомиллаштириш», 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Iqt342.
Илмий раҳбар: Рахимов Матназар Юсупович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Қаршибаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Азизов Шерзод Ўктамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  молиявий ҳисобот элементларини прогнозлаш ва уларнинг ретроспектив таҳлилини  такомиллаштириш бўйича таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
молиявий ҳисобот элементларининг ретроспектив таҳлилига “инвестицион жозибадорлик”, “рискларга бардошлик” кўрсаткичларини киритиш ва аниқлаш услуби таклиф этилган;
молиявий ҳисоботни оралиқ, жамланган, алоҳида турларини таҳлил этиш орқали самарадорлик ва натижавийликнинг статик ҳамда динамик кўрсаткичларини прогноз қилиш асосланган;
молиявий ҳолат, фойда ва зарарлар, пул оқимлари прогноз ҳисобот шакллари ишлаб чиқилган ва улардан истиқболли таҳлилда фойдаланиш таклиф этилган;
молиявий ҳолатни қиёсий таҳлил этишнинг сегментли услуби ишлаб чиқилган ҳамда асосий фаолият ва бизнесни стратегик ривожлантиришни узвий алоқадорликдаги таҳлил методи таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Молиявий ҳисобот элементларини прогнозлаш ва уларнинг ретроспектив таҳлилини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
молиявий ҳисобот элементларининг ретроспектив таҳлилига “инвестицион жозибадорлик”, “рискларга бардошлик” кўрсаткичларини киритиш ва аниқлаш услуби бўйича таклифи “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ томонидан таҳлил ўтказиш жараёнида фойдаланилган (“Ўзбекистон Темир йўллари” АЖнинг 2020 йил 12 августдаги 14/2760-20-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тадбиркорлик субъектларининг тор ва чекланган доирадаги қизиқишлари юзасидан доимий ва потенциал инвесторлар, кредиторларга қарорлар қабул қилишда кенг имкониятлар берадиган муҳим молиявий индикаторларни ўрганиш ва шу орқали самарали бошқарув қарорларини тайёрлашга, фаолиятни истиқболга йўналтирилган менежмент бошқарувини йўлга қўйишга имкон берувчи иқтисодий дастакларга эга бўлинган;
молиявий ҳисоботнинг оралиқ, жамланган, алоҳида турларини таҳлил этиш орқали самарадорлик ва натижавийликни статик ҳамда динамик кўрсаткичларини прогноз қилиш бўйича таклифи “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ томонидан прогноз кўрсаткичларини ҳисоблашда фойдаланилган (“Ўзбекистон Темир йўллари” АЖнинг 2020 йил 12 августдаги 14/2760-20-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши тармоқ ва соҳалар бўйича ривожланиш ва тараққиётни белгилашнинг муҳим индикаторлари бўлган (ўзаро боғлиқлик, алоқадорлик, узвийликдаги), бизнес ва фаолият мақсадига эришишда бошқарув менежментини йўлга қўйишда муҳим дастакка эга бўлинган;
молиявий ҳолат, фойда ва зарарлар, пул оқимлари прогноз ҳисобот шакллари  ва улардан истиқболли таҳлилда фойдаланиш бўйича таклифи “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ томонидан прогнозли молиявий ҳисобот тузишда фойдаланилган (“Ўзбекистон Темир йўллари” АЖнинг 2020 йил 12 августдаги 14/2760-20-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида прогнозли молиявий ҳисоботни (пул оқими, фойда ва зарарлар, молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботларни) тайёрлашнинг умумбелгиланган ва халқаро амалиётда кенг қўлланиладиган муҳим нормаларини (низомлари, йўриқлари, тартиблари)ни ишлаб чиқиш, таҳлил қилиш ва прогнозлашнинг ташкилий тузилмаларни шакллантириш, иқтисодий самарадорликка эришишда бизнес таҳлилни йўлга қўйишнинг  келажакка йўналтирилган стратегик таҳлилини ташкилий, услубий аппарати шакллантирилган;
молиявий ҳолатни қиёсий таҳлил этишнинг сегментли услуби ҳамда асосий фаолият ва бизнесни стратегик ривожлантиришни узвий алоқадорликдаги таҳлил методи бўйича таклифи “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ томонидан қиёсий таҳлил қилиш жараёнида фойдаланилган (“Ўзбекистон Темир йўллари” АЖнинг 2020 йил 12 августдаги 14/2760-20-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тармоқ корхоналарида инвестицион жозибадорлик, кредитга қобилиятлилик, иқтисодий ночорлик эҳтимолларини баҳолаш орқали, қизиқувчиларнинг кенг доираси учун  мақбул қарорлар қабул қилишда, молиявий хавфсизликни  таъминлашнинг келажакка йўналтирилган сифатли аналитик хизматларни йўлга қўйишнинг аниқ дастакларига эга бўлинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish