Sayt test rejimida ishlamoqda

Шаймерденов Асет Абдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «ВВР-К реактори фаол зонасининг кам бойитилган уран ёқилғиси билан ишлаганда фойдаланиш тартибини ҳисоблаш ва тажрибавий изоҳлаш», 01.04.01 – Экспериментал физиканинг асбоблари ва усуллари (физика-математика фанлари). 
Илмий раҳбар: Шаманин Игорь Владимирович, физика-математика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги Ядро физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.FM/T.33.01.
Расмий оппонентлар: Муминов Толиб Мусаевич, физика-математика фанлари доктори,профессор, академик; Байтелесов Сапар Акимович, физика-математика фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Қозоғистон Миллий университети, Олмаота, Қозоғистон.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ВВР-К реакторининг янги турдаги ВВР-КН иссиқлик ажратувчи йиғилмалар янги дизайни билан хавфсиз ишлаши учун тажрибавий ҳисоб-китобни асослаш ва реакторнинг эксплуатация ва тажрибавий хусусиятларини тахминий яхшиланишини тасдиқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
реактор фаол зонасининг энг яхши конфигурациясини танлаш алгоритми таклиф килинган;
реакторни конверсия пайтида унинг хавфсизлигини асослашнинг илмий-техник методологияси таклиф қилинган;
биринчи марта ВВР-КН турдаги иссиқлик ажратувчи йиғилмаларнинг ишчи хусусиятлари буйича экспериментал маълумотлар олинган;  
нейтронларни самарали кўпайтириш коэффициенти критик масса йиғилида фаол зонага жойлаштирилган ВВР-КН турдаги иссиқлик ажратувчи йиғилмалар сонига  экспериментал боғлиқлиги аниқланган;
бериллий рефлекторининг реактор фаол зонасидаги кечикувчи нейтронларнинг оқимига таъсири аниқланган;
реактор фаол зонасининг ВВР-КН ва ВВР-Ц турдаги иссиқлик ажратувчи йиғилмалар билан аралаштирилган нейтрон-физик хусусиятлари экспериментал маълумотлар билан таққослаш асосида текширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
ВВР-К реактори фаол зонасининг кам бойитилган уран ёқилғиси билан ишлаганда фойдаланиш тартибини ҳисоблаш ва тажрибавий изоҳлаш бўйича олинган натижалар асосида:
таклиф қилинган реактор фаол зонасининг энг яхши конфигурациясини танлаш алгоритми ва реакторни конверсия пайтида уни хавфсизлигини асослашнинг илмий-техник методологияси Қозоғистон Республикаси халқаро мажбуриятлари доирасида Энергетика Вазирлиги ҳузуридаги Ядро физикаси институтининг ядровий қурилмаларни (ВВР-К тадқиқот реактори ва критик стенди) кам бойитилган ёқилғига ўтиш жараёнида фойдаланилган (Қозоғистон Республикаси Энергетика Вазирлиги ҳузуридаги Ядро физикаси институтининг 2019 йил 19 августдаги 34-15.08-12/1191-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ВВР-К тадқиқот реакторини кам бойитилган уран ёқилғисига ўтказиш хавфсизлигини асослашга имкон берган;
ВВР-КН туридаги иссиқлик ажратувчи йиғилмалар ишчи хусусиятлари,  нейтронларни самарали купайтириш коэффициентининг фаол зонага жойлаштирилган ВВР-КН туридаги иссиқлик ажратувчи йиғилмалар сонига боғлиқлиги, реактор фаол зонасининг ВВР-КН ва ВВР-Ц турдаги иссиқлик ажратувчи йиғилмалар билан аралаштирилган нейтрон-физик хусусиятларини текшириш буйича олинган маълумотлар Энергетика Вазирлиги ҳузуридаги Ядро физикаси институтида давлат илмий-техник дастури доирасида ёқилғи ва ядровий реакторларнинг таркибий материалларини радиацион синовдан ўтказишда фойдаланилган (Қозоғистон Республикаси Энергетика Вазирлиги ҳузуридаги Ядро физикаси институтининг 2019 йил 19 августдаги 34-15.08-12/1191-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши кам бойитилган ёқилғи билан ВВР-К реакторининг иш шароитлари хавфсизлигини тасдиқлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish