Sayt test rejimida ishlamoqda

Дўсматов Равшан Комилжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Частотавий ростланувчи асинхрон электр юритма асосида юқори кучланишли насос қурилмасининг энергия самарадорлигини ошириш», 05.05.02 – Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/T1325.
Илмий раҳбар: [Хошимов Орифжон Одилович], техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Тоиров Олимжон Зувурович, техника фанлари доктори, профессор; Арипов Назиржон Мукаррамович, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади частотавий ростланувчи юқори кучланишли асинхрон электр юритмали насос қурилмасининг асосий иш режимлари кўрсаткичларини тадқиқ қилишга мўлжалланган энергия исрофларини камайтирувчи усулларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори кучланишли частотавий ростланувчи асинхрон электр юритмали насос курилмасининг валга турли механик юклама миқдорлари билан статик иш режими учун асосий кўрсаткичларини ҳисоблаш услуби ишлаб чиқилган;
частотавий ростланувчи асинхрон электр юритманинг статор чулғами, статор пўлати ва ротор ҳарорати ошишини ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;
йўналтирилган графлар хамда граф инверсияси асосида юқори кучланишли частотавий ростланувчи асинхрон электр юритманинг иссиқлик жараёнларини ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;
энергия самарадор иш режимини таъминлайдиган, частотавий ростланувчи электр юритмали юқори кучланишли насос қурилмасининг функционал схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Частотавий ростланувчи асинхрон электр юритмасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
частотавий ростланувчи асинхрон электр юритманинг харорати ошишини хисоблаш алгоритми “MAXAM–CHIRCHIQ” АЖга  жорий этилган (Ўзбекистон  Республикаси “Ўзкимиёсаноат”АЖнинг 2019 йил 21 октябрдаги 03-6520-сон маълумотномаси). Натижада, насос қурилмасининг иссиқлик жараёнларининг хисоблаш вақтини 2 бараварга қисқартириш ва аниқлик даражасини ошириш имконини берган;
юқори кучланишли насос қурилмасининг энергия тежамкор иш режимлари “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖга жорий этилган  (Ўзбекистон  Республикаси “Ўзкимиёсаноат” АЖнинг 2019 йил 21 октябрдаги 03-6520-сон маълумотномаси). Натижада, “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖ йилига 379318 кВт∙соат электр энергияни тежаш имконини берган;
юқори кучланишли частотавий ростланувчи асинхрон электр юритмаси “MAXAM- CHIRCHIQ” АЖга жорий этилган  (Ўзбекистон  Республикаси “Ўзкимиёсаноат”АЖнинг 2019 йил 21 октябрдаги 03-6520-сон маълумотномаси.). Натижада, йилига 125,6 млн. сўм  иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish