Sayt test rejimida ishlamoqda

Турдиев Хайитжон Усмонқул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Парламент ва ҳукумат муносабатларининг ташкилий-ҳуқуқий механизмини такомиллаштириш масалалари», 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Yu285.
Илмий раҳбар: Тультеев Иляс Тавасович, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкентдавлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.02. 
Расмий оппонентлар: Мухамеджанов Омон Закирович, юридик фанлар доктори, профессор; Зулфиқоров Шерзод Хуррамович, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади парламент ва ҳукумат муносабатларининг ташкилий-ҳуқуқий механизмини комплекс тадқиқ этиш орқали Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамаси ўзаро муносабатлари механизмини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг масъул қўмитаси, сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлар гуруҳлари томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилганидан кейингина Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқиш ва маъқуллаш зарурлиги асосланган; 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботнинг Қонунчилик палатасига тақдим этилишини таъминлаши зарурлиги асослаб берилган;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзоларига, давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига юборилган парламент сўровига ўз вақтида жавоб юборилишини таъминлашга кўмаклашиши зарурлиги асосланган;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларининг улар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунларига риоя этилиши, Олий Мажлис палаталарининг, улар кенгашларининг қарорлари, қўмиталари ва комиссияларининг қарорлари бажарилиши тўғрисидаги ахборотини эшитишда иштирок этиши зарурлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Парламент ва ҳукумат муносабатларининг ташкилий-ҳуқуқий механизмини такомиллаштириш масалалари  бўйича олинган натижалар асосида: 
Вазирлар Махкамаси аъзолигига номзодни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида дастлабки тарзда кўриб чиқишга оид таклифдан 2019 йил 5 мартдаги Ўзбекистон Республикасининг «Ҳукуматни шакллантириш тартиби демократлаштирилиши ва унинг масъулияти кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-527-сон Қонуни асосида Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги 524-II-сон Қонуни 4-моддасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ОлийМажлиси Қонунчилик палатасининг 2019 йил 29 ноябрдаги 05/01-1050-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг масъул қўмитаси, сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлар гуруҳлари томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқиш амалиётига оид механизмларини қонунчиликда белгилашга хизмат қилган; 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботнинг Қонунчилик палатасига тақдим этилишини таъминлаши зарурлиги ҳақидаги таклиф 2019 йил 10 майдаги Ўзбекистон Республикасининг «Баъзи давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ–536-сон Қонуни асосида Ўзбекистон Республикасининг «Парламент назорати тўғрисида»ги ЎРҚ-403-сон Қонуни 241-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2019 йил 29 ноябрдаги 05/01-1050-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили парламент назорати субъектларига Вазирлар Маҳкамасининг кўмаклашишини таъминлашига хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларининг улар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунларига риоя этилиши, Олий Мажлис палаталарининг, улар кенгашларининг қарорлари, қўмиталари ва комиссияларининг қарорлари бажарилиши тўғрисидаги ахборотини эшитишда иштирок этиши зарурлиги ҳақидаги таклифлар 2019 йил 10 майдаги Ўзбекистон Республикасининг «Баъзи давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ–536-сон Қонуни асосида Ўзбекистон Республикасининг «Парламент назорати тўғрисида»ги ЎРҚ-403-сон Қонуни 241-моддасида ўз аксини топган(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2019 йил 29 ноябрдаги 05/01-1050-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакилининг парламент назорати субъектларига Вазирлар Маҳкамасининг кўмаклашишини таъминлашига хизмат қилган;
парламент сўровига ўз вақтида жавоб юборилишини таъминлашга Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистан Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакилининг кўмаклашуви ҳақидаги таклиф 2019 йил 10 майдаги Ўзбекистон Республикасининг «Баъзи давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим конун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-536-сон Қонуни асосида Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламенти тўғрисида»ги 522-II-сон Қонунида 32-моддасида акс этган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчилик палатасининг 2019 йил 29 ноябрдаги 05/01-1050-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакилининг ҳукумат аъзоларига юборилган парламент сўровига ўз вақтида жавоб юборилишини таъминлашга кўмаклашишига оид механизмни мустаҳкамлашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish