Sayt test rejimida ishlamoqda

Артиков Дилмурод Рахматиллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ишларни судда кўришнинг маъмурий-ҳуқуқий жиҳатлари”, 12.00.02. – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи(юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Yu398
Илмий раҳбар: Нематов Жўрабек Нематиллоевич, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019. Yu.22.02.
Расмий оппонентлар: Отахонов Фозилжон Хайдарович, юридик фанлар доктори, профессор;Хожиев Эркин Туйғунович, юридик фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни суд томонидан ҳақиқий эмас деб топишнинг маъмурий-ҳуқуқий жиҳатларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги вазирликлар ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив ҳужжатлар Адлия вазирлигида мажбурий тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши зарурлиги асосланган;
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда жисмоний ва юридик шахслар учун қўшимча тўлов ва йиғимларни белгилайдиган, ортиқча маъмурий ва бошқа чеклашларни назарда тутадиган, рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳуқуқий нормаларнинг киритилиши мумкин эмаслиги асослаб берилган; 
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг индивидуал характердаги буйруқлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг индивидуал характердаги қарорлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий судига тааллуқли эмаслиги асослаб берилган;
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишларда суд томонидан Адлия вазирлигидан далил сифатида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ўтганлиги тўғрисида маълумот ва давлат реестрига идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўз кучини йўқотганлиги ҳақида киритилган маълумотни талаб қилиб олиш мумкинлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ишларни судда кўришнинг маъмурий-ҳуқуқий жиҳатларибўйича олинган илмий натижалар асосида:
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги вазирликлар ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив ҳужжатлар Адлия вазирлигида мажбурий тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 484-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон фармони)»ги қарори иловасининг 1-банд «а» кичик бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республакси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармасининг 2020 йил 4 ноябрдаги 12/20-18-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши вазирликлар ва идоралар томонидан қабул қилинадиган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда фуқаролар ва юридик шахслар ҳуқуқларини бузадиган қоидалар бўлишининг олдини олишга хизмат қилган;
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда жисмоний ва юридик шахслар учун қўшимча тўлов ва йиғимларни белгилайдиган, ортиқча маъмурий ва бошқа чеклашларни назарда тутадиган, рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳуқуқий нормалар киритилиши мумкин эмаслиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 484-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон фармони)»ги қарори иловасининг 1-банд «б» кичик бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республакси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармасининг 2020 йил 4 ноябрдаги 12/20-18-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимча тўлов ва йиғимларни белгилайдиган ва рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳуқуқий нормалар киритилиши таъқиқланишига хизмат қилган;
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг индивидуал характердаги буйруқлари Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг индивидуал характердаги қарорларининг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқлиги Олий суд судловига тааллуқли эмаслиги бўйича таклиф «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш» номли услубий қўлланманинг 2-параграф 3-хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2020 йил 12 октябрдаги 11-54-20-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилишиЎзбекистон Республикаси Олий судига тааллуқли бўлган ишларни белгилашга хизмат қилган;
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишларда суд томонидан Адлия вазирлигидан далил сифатида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ўтганлиги тўғрисида маълумот ва давлат реестрига идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўз кучини йўқотганлиги ҳақида киритилган маълумотни талаб қилиб олиш мумкинлиги ҳақидаги таклиф «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш» номли услубий қўлланманинг 2-параграф 9-хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2020 йил 12 октябрдаги 11-54-20-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши Адлия вазирлигининг жавобгар сифатида жалб қилингандатақдим этиши лозим бўлган далиллар доирасини белгилашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish