Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Самариддин Боходировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ванадий, молибден ва вольфрам ионларини иммобилланган органик реагентлар ёрдамида сорбцион-спектроскопик аниқлаш усулларини ишлаб чикиш», 02.00.02 – Аналитик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/К299.
Илмий раҳбар: Сманова Зулайхо Асаналиевна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Султонов Марат Мирзаевич, кимё фанлари доктори, доцент; Тиллаев Санжар Усмонович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иммобилланган органик реагентлар ёрдамида ванадий, молибден ва вольфрам ионларини саноат ва табиий объектларида аниқлашнинг тезкор, сезгир сорбцион-спектрофотометрик усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
функционал ва аналитик-фаол гуруҳлар тузилишига боғлиқ ҳолда органик реагентларни иммобиллашнинг аналитик тавсифлари аниқланган;
иммобилланган реагентларни ванадий, молибден ва вольфрам ионлари билан кимёвий аналитик хоссаларига асосланган таъсирлашиш механизми, функционал-фаол гуруҳларнинг жойлашишига ва ион ва координацион боғларнинг характерига боғлиқлиги исботланган;
ванадий, молибден ва вольфрам ионларга ҳалақит берадиган йўлдош катионлар ва анионларни таъсири аниқланган;
ванадий, молибден ва вольфрамни иммобилланган органик реагентлар ёрдамида сорбцион-спектрофотометрик аниқлаш янги усули яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Саноат оқава сувларида ванадий, молибден ва вольфрам ионларини аниқлаш ва тозалашнинг янги сорбцион-фотометрик усулини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
иммобилланган органик реагентлар ёрдамида ванадий, молибден ва вольфрам ионларини аниқлашнинг сорбцион-фотометрик усули «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг Марказий аналитик лабораториясида амалиётга жорий қилинган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2020 йил 28 августдаги 73/1-478-сон маълумотномаси). Натижада, оқава сувларда ванадий, молибден ва вольфрамни экспресс аниқлаш имконини берган; 
ванадий, молибден ва вольфрам ионларини аниқлаш ва ажратиш усули «Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг Марказий аналитик лабораториясида амалиётга жорий қилинган (Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2020 йил 16 октябрдаги 02-06-07/10874-сон маълумотномаси). Натижада, оқава сувлар таркибидаги оғир металларнинг ионларини аниқлаш ва самарали тозалаш имконини берган;
ванадий, молибден ва вольфрам ионларини аниқлашнинг сорбцион-фотометрик усулидан ПЗ-20170925290 рақамли «Маҳаллий хомашёлар асосида ионитлар олиш ва уларни саноат чиқиндиларидан рангли ва камёб металларни сорбциялашда қўллаш» мавзусидаги амалий лойиҳада саноат чиқиндилари рангли металларни аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 24 июндаги 89-03-2227-сон маълумотномаси). Натижада, саноат чиқиндилари таркибидаги оғир металл ионларини аниқлашнинг тест усулини ишлаб чиқиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish