Sayt test rejimida ishlamoqda

Низамова Альбина Талгатовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олтин рудали конларни ер ости усулида қазиб олиш шароитида геомеханик жараёнларни математик моделлаштириш негизида тоғ жинслари массиви ва ер сиртининг силжишини прогнозлаш», 04.00.09 – Маркшейдерия (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Т396. 
Илмий раҳбар: Саййидқосимов Саййиджаббор Саййидқосим ўғли, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.Т.98.01. 
Расмий оппонентлар: Низаметдинов Фарит Камалович, техника фанлари доктори, профессор; Чунуев Ишимбай Карыбаевич, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: «O’zGEORANGMETLITI» ДУК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кончилик ишларининг салбий таъсири доирасида геомеханик жараёнларни мониторинги ва математик моделлаштириш негизида олтин рудали конлардаги тоғ жинслари массиви ва ер сиртининг силжишини, уларнинг деформацияланиш қонуниятлари орқали прогнозлашнинг комплекс усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Зармитан рудникида ишларни самарали ва бехатарлигини таъминловчи кончилик қазилмаларининг таъсир қилувчи ер сиртини силжиш жараёни параметрларини прогнозлаш имконини берадиган деформацион жараёнларни ривожланишига таъсир кўрсатувчи кон-геологик ва кон-техник омиллар асосланган;
таг томони тоғ жинслари массивида содир бўладиган геомеханик жараёнларнинг мониторинги натижаси бўйича Чармитан конидаги силжиш жараёни параметрлари аниқланган;
математик моделлаштириш натижалари руда танасини қазиб олиш туфайли содир бўлган «ер сирти деформациялари йиғиндаси усули бўйича» қазиб олишнинг хавфсиз чуқурлиги параметрлари аниқланган;
Чармитан конида ер сирти силжиши жараёнларининг параметрлари кон шароитида аналитик ва экспериментал усуллар билан аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Геомеханик жараёнларни математик моделлаштириш негизида тоғ жинслари массиви ва ер сиртининг силжишини ўрганиш бўйича бажарилган тадқиқотлар асосида:
тоғ жинслари массиви ва ер сиртининг силжиши жараёнларини содир бўлиш омиллари ва кузатиш, деформацияланишнинг асосий параметрларини ўрганишнинг комплекс усуллари «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК Жанубий бошқармасининг Зармитан рудникида амалиётга жорий қилинган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2020 йил 13 октябрдаги 02-05-05/10734-сон маълумотномаси). Натижада, кончилик ишларини бехатар олиб боришни ва муҳандислик иншоотларини ҳимояловчи целикининг ўлчамларини оптималлаштириш ва нофаол руда заҳирасини камайиши ҳисобига уларни сақлаб қолиш имконини берган.
“Чармитан” конидаги ер ости кончилик ишларининг таъсирида тоғ жинслари ва ер сиртининг силжиш жараёнларини кузатиш бўйича меъёрий ҳужжатлар «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК Жанубий бошқармасининг Зармитан рудникида амалиётида жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2020 йил 13 октябрдаги 02-05-05/10734-сон маълумотномаси). Натижада, таг томонидан қазилган объектлардаги хавфли деформацияланиши бўйича ҳимоялаш чора тадбирларини қўллаш самарадорлигини таъминловчи меъёрий кўрсатмалар тавсия этилган ва рудник маркшейдерлик хизматини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish