Sayt test rejimida ishlamoqda

Акрамбоев Расулжон Адашовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Соус-паста шаклидаги мева яримфабрикати тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/T1907. 
Илмий раҳбар: Додаев Қўчқор Одилович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01. 
Расмий оппонентлар: Абдурахимов Саидакбар Абдурахмонович, техника фанлари доктори, профессор; Қурбанов Жамшед Мажидович, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: функционал вазифани бажарувчи янги турдаги мевали соус-паста яримфабрикатлари рецептураси ва тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мевали соус-паста яримфабрикатлари, функционал маҳсулот тайёрлаш-нинг илмий асосланган рецептлари ишлаб чиқилган; 
мевали соус-паста яримфабрикатларининг органолептик, физик-кимёвий, микробиологик, структуравий-механик ва реологик хоссалари аниқланган; 
қанд, қуруқ сут, тухум ва жўхори кукунининг мева-резавор пюрелари асосида олинган яримфабрикат ва тайёр маҳсулотлар хоссалари мажмуаси яратилган;
ўрик ва олхўрига NaCl эритмаси билан ишлов беришда полифенол ва каротиноидларнинг ўзгариши, қайта ишланган меваларга ҳарорат режимининг таъсири аниқланган;
турли озиқавий қўшимчалардан фойдаланилганда маҳсулотлар таркибидаги полифинол моддалар ва каротиноидларнинг ўзгариши, диффузион масса ташишининг вақт давомийлиги ва эритма концентрациясига боғлиқлиги аниқланган;
эзғилаш машинаси таъсирида полифенолларга кучли таъсир бўлишига қарамасдан, 30 мин давомида 10% концентрацияли NaCl билан ишлов берилиши мевалар полифенол комплексларига етарли барқарорлаштирувчи самара бериши аниқланган;
мева ва резаворлар асосида янги турдаги соус-паста яримфабрикатлари тайёрлашнинг такомиллаштирилган технологияси яратилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Мева соус-паста яримфабрикатлари тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Мева соус-паста яримфабрикатлари» ишлаб чиқаришга техник шарт (Тs 16165217-02:2019) ва технологик йўриқнома «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган (ТЙ 16165217-02:2019). Натижада, мева соус-паста яримфабрикатларини ишлаб чиқариш имконини берган;
мева соус-паста яримфабрикатлари рецептураси ва ишлаб чиқариш технологияси «Наманган шарбати» АЖда ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХКнинг 2020 йил 18 мартдаги АА/05-2-443-сон маълумотномаси). Натижада, озиқавий қиммати юқори бўлган мева соус-паста яримфабрикатлари ишлаб чиқариш ва ассортиментни кенгайтириш имконини берган;  
мева соус-паста яримфабрикатлари тайёрлаш технологияси Учқўрғон туманидаги «Muhammadali Hamkor Biznes» ОАЖ ва Наманган шаҳридаги «Туркистон» МЧЖда ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзбекозиқовқат-холдинг» ХКнинг 2020 йил 18 мартдаги АА/05-2-443-сон маълумотномаси). Натижада, анъанавий технологияга нисбатан ишлаб чиқариш самарадорлигини 14%, турдош ташкилотлар ва истеъмол бозорига етказиб беришни 22%га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish