Sayt test rejimida ishlamoqda

Кайпов Қыдырбай  Пахратдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қизилқум ўсимликларининг Нукус шаҳри атрофи хилма-хиллиги ва унинг ҳозирги экологик холати мониторинги», 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/В342. 
Илмий раҳбар: Шеримбетов Санжар Гулмирзоевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/27.02.2020.В.01.15.
Расмий оппонентлар: Сафаров Каримджан, биология фанлари доктори, профессор; Мавланов Хударган, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қизилқумнинг Нукус шаҳри атрофи ўсимликлар хилма-хиллиги ва уларнинг экологик хусусиятларини аниқлаш ҳамда турларнинг ресурс имкониятларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қизилқумнинг Нукус шаҳри атрофида тарқалган 35 оила ва 129 туркумга мансуб 249 юксак ўсимлик тури аниқланган ҳамда унинг янги рўйхати шакллантирилган;
ҳудуд ўсимлик турларининг Эрон-Турон флораси негизида пайдо бўлганлиги ва Турон провинциясида асосий ўринни эгаллаши исботланган;
Қизилқумнинг Нукус шаҳри атрофида кенг тарқалган 71 та ўсимлик турларининг тупроқнинг механик таркиби, тузлар миқдори, намлик даражаси ва сувга нисбатан талабчанлигига боғлиқ экологик гуруҳлари асосланган ва индикацион хусусиятлари очиб берилган; 
турларнинг арид ҳудуди стресс омилларга нисбатан мослашишидаги хусусиятлари аниқланган ҳамда истиқболли турларнинг фитомелиорация, фармацевтика ва чорвачиликдаги аҳамияти очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қизилқумнинг Нукус шаҳри атрофи ўсимликларининг хилма-хиллиги ва унинг экологик мониторинги бўйича олинган илмий натижалар асосида:
фитомелиорант сифатида ажратилган 19 та ва геологик қидирув тадбирларини амалга ошириш ҳамда фармацевтика ресурс базасини мустаҳкамлаш учун тавсия этилган 9 та истиқболли турлар Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак тумани ўрмон хўжалиги амалий фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг 2020 йил 2 ноябрдаги 467-сон маълумотномаси). Натижада, аҳоли манзиллари атрофларида кўчар қумларни мустаҳкамлаш учун 8,5 гектар  ўрмонзорлар ва 22 та иҳота пунктлари ташкил этиш имконини берган;
камёб бўлган Tulipa buhseana ва T.sogdiana ларнинг тарқалиш ҳудудлари ва популяциларини сақлаб қолиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг Қораўзак тумани бўлими амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2020 йил 4 ноябрдаги 02/18-1-2036-сон маълумотномаси). Натижада, турларнинг антропоген босим ҳудудларида тарқалган локалитетларини аниқлаш ва инқирозга мойил популяцияларинг сақлаб қолиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish