Sayt test rejimida ishlamoqda

Асранбаева Муножатхон Халимжановнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Нотўлиқ оилаларда болаларни ижтимоий ҳаётга тайёрлашнинг педагогик механизмлари”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Ped1240.
Илмий раҳбар: Асқарова Ўғилой Мамашакировна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.03. 
Расмий оппонентлар: Азимова Зиёда Эргашевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Олимов Ширинбой Шаропович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади нотўлиқ оила болаларини ижтимоий ҳаётга тайёрлашнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришдан иборат.     
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нотўлиқ оилаларда болаларни ижтимоий ҳаётга тайёрлаш жараёнининг тузилмаси (компонентлари, устувор йўналишлари, мезонлари) яқин катталарнинг тарбиявий таъсирини мақбуллаштириш, тарбия жараёнига шахсга йўналтирилган, герменевтик ва психотерапевтик ёндашувларни  адаптив қўллаш билан ўзаро уйғунлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилган; 
умумтаълим мактаби ва маҳалла  ҳамкорлиги асосида  нотўлиқ оилаларда болаларни ижтимоий ҳаётга тайёрлашнинг педагогик-профилактик хусусиятлари (фаолият мақсади, натижавийлиги) миллий анъаналар, яқин қўшничилик, мурувват ва саҳоват фазилатларининг праксиологик имкониятларини реал баҳоланишига эришишга устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган;
нотўлиқ оилаларда болаларни ижтимоий ҳаётга тайёрлашнинг геронтопедагогик моделининг амалий компоненти авлодлараро ҳамкорлик, маънавий-ахлоқий хусусиятлар трансформацияси, миллий тарбия методларининг (ибрат, намуна, дахлдорлик, ҳамдардлик, босиқлик, мулоҳазакорлик) кундалик турмуш тарзига таъсири барқарорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
компетенциявий ёндашув асосида нотўлиқ оилаларда болаларни ижтимоий ҳаётга тайёрлашда синф раҳбари, мактаб психологи, ижтимоий иш ходимининг “Маънавият ва маърифат” маркази ҳудудий бўлимлари мутахассислари билан ҳамкорлигини тизимли ташкил этишга доир илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Нотўлиқ оилаларда болаларни ижтимоий ҳаётга тайёрлашнинг педагогик механизмлари бўйича олинган натижалар асосида: 
нотўлиқ оилаларда болаларни ижтимоий ҳаётга тайёрлашнинг геронтопедагогик моделининг амалий компонентини такомиллаштириш, авлодлараро ҳамкорлик, маънавий-ахлоқий хусусиятлар трансформацияси, миллий тарбия методларининг кундалик турмуш тарзига таъсири барқарорлигини таъминлашга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Болалар психологияси ва психодиагностикаси” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил  28 июндаги 434-сон буйруғи, 434-241 рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак педагог-психологларнинг нотўлиқ оилалар билан олиб борадиган ижтимоий-психологик фаолиятга тайёрлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
компетенциявий ёндашув асосида нотўлиқ оилаларда болаларни ижтимоий ҳаётга тайёрлашда синф раҳбари, мактаб психологи, ижтимоий иш ходимининг “Маънавият ва маърифат” маркази ҳудудий бўлимлари мутахассислари билан ҳамкорлигини тизимли ташкил этишга доир илмий-методик тавсиялардан “Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси”ни амалга оширишга доир методик таъминотни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 3 августдаги 02/011-648-сон маълумотномаси). Натижада, компетенциявий ёндашув асосида нотўлиқ оилаларда болаларни ижтимоий ҳаётга тайёрлаш самарадорлигини оширишга эришилган;
нотўлиқ оилаларда болаларни ижтимоий ҳаётга тайёрлаш жараёнининг тузилмасини аниқлаштириш, яқин катталарнинг тарбиявий таъсирини мақбуллаштириш, тарбия жараёнига шахсга йўналтирилган, герменевтик ва психотерапевтик ёндашувларни  адаптив қўллаш билан ўзаро уйғунлигини таъминлаш, умумтаълим мактаби ва маҳалла ҳамкорлиги асосида  нотўлиқ оилаларда болаларни ижтимоий ҳаётга тайёрлашнинг педагогик-профилактик хусусиятларини аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан ИТД-4-122. “Юксак маънавиятли шахсни шакллантиришнинг тарбия технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2020 йил 23 октябрдаги  89-03-4160-сон маълумотномаси). Натижада, нотўлиқ оилаларда болаларни ижтимоий ҳаётга тайёрлашда педагогик-психологик қўллаб-қувватлаш самарадорлигини оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish