Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупова Шахзода Тохиржон қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Диний матнларнинг лингвопрагматик тадқиқи», 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компьютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Fil1250.
Илмий раҳбар: Хакимов Муҳаммад Хўжахонович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Улуқов Носиржон  Муҳаммадалиевич, филология фанлари доктори, профессор; Алиева Меҳриноз Айбековна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: диний матнларнинг лингвопрагматик хусусиятларини тадқиқ этиш ва диний матнларни тавсифлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
диний матнларнинг услубий, функционал ва лингвопрагматик хусусиятлари орқали ўзбек тилидаги диний матнларнинг бошқа матн турларидан фарқли хусусиятлари очиб берилган;
диний матнларга оид лексик бирликлар таснифланган, диний терминлар терминлашиш, детерминлашиш ва ретерминлашиш ҳодисалари асосида ёритилган;
араб тилига оид диний лексик бирликларнинг бошқа тилларга таъсири ва диний байналмилал терминларнинг турли тилларда талқин қилиниши лисоний воситаларнинг фунциялари юзасидан таҳлил қилиниб, диний матнларда тилнинг репрезентатив функцияси етакчилик қилиши аниқланган;
диний нутқнинг фонопрагматик хусусиятлари нутқий актлар назарияси ёрдамида асосланган, диний нутқ просодиясининг перлокутив акт юзага чиқишидаги ўрни  эксперимент ёрдамида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Диний матнларнинг лингвопрагматик тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
терминологик лексиканинг лингвистик табиати билан боғлиқ натижаларидан, терминларга хос терминлашиш, ретерминлашиш ва детерминлашиш ҳодисаларининг хусусиятларига оид илмий хулосаларидан БЁА1-012 “Олий таълим муассасаларида талабаларнинг чет тили бўйича экологик маданиятини фаоллаштиришнинг услубий асослари” ёш олимлар амалий лойиҳа грантида фойдаланилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 октябрдаги  89-03-4262 – сон маълумотномаси). Натижада грант лойиҳаси доирасида яратилган электрон луғат (№ DGU 04834) мақолаларининг илмийлиги ва оммабоплиги ортган.
матннинг услубий-функционал хусусиятларига доир қарашлардан ва ишнинг назарий хулосаларидан 2016-2019 йилларда  Қўқон давлат педагогика институтида бажарилган Европа иттифоқининг Эрасмус+ томонидан молиялаштирилган 574097-EPP- 2016-1-CY-EPPKA2-CBHE-JP рақамли “RUECVET – Россия ва Ўзбекистон касбий таълим тизимида ECVET тизимини синовдан ўтказиш” (RUECVET: Piloting ECVET system to the national VET system of Russia and Uzbekistan) амалий лойиҳа гранти доирасида касб-ҳунар коллежлари ҳамда академик лицей ўқитувчилари учун ташкилланган малака ошириш курсларини ўтказишда, дастурлар тузишда ҳамда қўлланмалар тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 октябрдаги  89-03-4262 – сон маълумотномаси). Натижада малака ошириш курслари дастурлари такомиллаштирилган, қўлланмалар илмий жиҳатдан бойитилган.
диссертациянинг диннинг жамият ҳаётида тутган ўрни, инсонларнинг маънавий-руҳий камолотида диний матнларнинг аҳамиятига доир хулосаларидан Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг “Қадрият”, “Маънавий комиллик” кўрсатувлари ҳамда “Маънавият – қалб кўзгуси” номли радиоэшиттиришлар сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Фарғона вилояти телерадиокомпаниясининг 2020 йил 20 октябрдаги 366-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар илмий ва амалий жиҳатдан бойиган, ижтимоий хусусиятлари ортган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish