Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумаева Дилноза Турсунпўлатовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юсуф ва Зулайхо” ҳақидаги достонларнинг қиёсий-матний тадқиқи”. 10.00.10 – Матншунослик ва адабий матншунослик (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Fil1072.
Илмий раҳбар: Жабборов Нурбой Абдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Шодмонов Нафас Намозович, филология фанлари доктори, профессор; Якубов Исламжон Ахмеджанович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот:  ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши:назарий ва  амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: “Юсуф ва Зулайхо” туркумидаги достонларнинг қўлёзма ва тошбосма манбаларини монографик ўрганиш, генезиси ва тадрижини ҳамда қиёсий-матний типологиясини илмий-назарий асослашдан иборат.   
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Юсуф ва Зулайхо” туркумидаги достонларнинг генезиси илоҳий китобларга ҳамда фольклорга асосланиши халқнинг эътиқоди, ахлоқий қарашлари, ишқий-саргузашт достонларга қизиқиши ва талаби билан боғлиқ экани илмий далилланган;    
юсуфномаларнинг қўлёзма ва тошбосма манбалари монографик аспектда ўрганилиб, Абдураҳмон Жомий “Юсуф ва Зулайхо” асари Огаҳий таржимасинингРоссия Миллий кутубхонасида сақланаётган ТНС-117, ЎзФА ШИ фондида сақланаётган 7787 рақамли нусхалари, Мирзо Олим Девона “Равзаи асрор” асарининг 1799 ва 1338 рақамли, Андалибнинг “Юсуфу Зулайхойи туркий” асарининг 360 рақамли қўлёзмалари таянч манбалар экани аниқланган;
достонлар матни қиёсий аспектда вариантлилик нуқтаи назаридан ўрганилган; вариантлилик муайян асарнинг маълум бир қисминигина ўзгартириш эмас, балки бадиий воқеликнинг ғоя, мавзу, талқин, композиция, сюжет, образлар тизими, ижодий услуб ва жанр хусусиятларига кўра ижодий қайта ишланиши экани асосланган; 
“Юсуф ва Зулайхо” туркумидаги достонлар яхлит тизим сифатида ўрганилиб, образлар силсиласи ва матн поэтикаси масалалари илмий-назарий аспектда ёритилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Юсуф ва Зулайхо” туркумидаги достонларнинг қиёсий-матний тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
матн тарихи, матн танқиди, вариантлилик, қиёсий-матний таҳлил сингари назарий истилоҳларга доир илмий хулосалардан; “Юсуф ва Зулайхо”  туркумидаги достонларнинг бадиий такомили сайёр сюжетга асосланган Лайли ва Мажнун, Хусрав (Фарҳод) ва Ширин, Вомиқ ва Узро, Тоҳир ва Зуҳра, Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам каби достонлардан фарқи, улар илоҳий-ирфоний манбаларга асосланиши билан боғлиқ таҳлилий фикрлардан; юсуфномалардаги образлар тизимининг таснифи; етакчи ва ёрдамчи образларнинг асосий хусусиятлари, ижодкорлар асосий ғоя ва мақсадларини Юсуф ва Зулайхо образи орқали ифодалагани билан боғлиқ илмий хулосалардан ОТ-А1-46  рақамли “Адабиётшуносликнинг назарий курслари бўйича ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш” (2017-2019) мавзусидаги  амалий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 октябрдаги 89-03-4258-сон маълумотномаси). Натижада қўлёзма адабий манбалар генезиси, бадиий матнни ўрганиш тамойиллари, матн тарихи ва танқиди, қиёсий-матний таҳлил асослари, матн вариантлилиги, поэтик образ ва образлилик масалаларига доир назарий қарашлар янги факт ва маълумотлар, янгича илмий хулосалар билан бойитилган;
сайёр сюжетлар асосидаги “Юсуф ва Зулайхо” туркумидаги достонлар ва ушбу поэтик анъананинг замонавий шеъриятдаги тадрижига доир илмий маълумотлардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабиётшунослик ва адабий танқид кенгашининг 2018, 2019 йиллардаги йиллик ва истиқболли режалари ҳамда дастурларини яратишда; Огаҳий ижод мактаби билан 2020 йил ўтказилган маҳорат дарсларида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2020 йил 4 ноябрдаги 01-03-07/912-сон маълумотномаси). Натижада юсуфномалар қўлёзма манбалари ва бадиий матн хусусиятлари таҳлил этилиб, уларнинг матн тарихи ва такомили тамойиллари белгиланган;
Абдураҳмон Жомий “Юсуф ва Зулайхо” достонининг Огаҳий таржимаси, Дурбек, Мирзо Олим Девона ва Холис қаламига мансуб юсуфнома туркумидаги достонлар таҳлилига доир материаллардан “O‘zbekiston” телеканалида“Ассалом, Ўзбекистон”, “Ижод маҳсули”, “Бахшиёна”, “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Мавзу” ва “Тақдимот”номли кўрсатувлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 3 ноябрдаги 01-13-1042-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатувларнинг сифати ошиб, замонавий қиссаларнинг миллий маънавиятимизни бойитишдаги ўрнини кўрсатишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish