Sayt test rejimida ishlamoqda

Эрматов Акмалжон Акбаралиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хусусий капиталнинг бухгалтерия ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш муаммолари» 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Iqt591.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
Илмий раҳбари: Кудбиев Давлатбай, иқтисод фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Фарғона политехника  институти, PhD.03/27.02.2020.I.106.03.
Расмий оппонентлар: Пардаев Абдунаби Халикович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ёрматов Илмиддин Тошматович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади хусусий капиталнинг бухгалтерия ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш бўйича таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хусусий капитал таркиби муассислар киритган маблағлар, корхона фаолияти давомида ишлаб топган ва жамғарган маблағлари, келгусида корхона фойдаси ҳисобига ўтказиладиган маблағлардан иборат бўлиши асосланган ва уларни бухгалтерия ўтказмаларида акс эттириш таклиф этилган;
корхона ишчи счётлар режасига янги 8311-“Обуна бўлинган оддий акциялар” ва 8312-“Тўлов амалга оширилган оддий акциялар” ҳамда 017-“Оддий акцияларга обуна ва улушнинг тўланиши” балансдан ташқари счётларини киритиш таклиф этилган;
хусусий капитал объекти, элементи ва назорат нуқталарини аниқлаш ҳамда қатъий белгилаш орқали  аудитор  иш сифатини ошириш асосланган;
аудиторлик далиллари олиш усулини аудит халқаро стандартларига мувофиқлаштириш орқали хусусий капитал аудитини ўтказиш самарадорлигини таъминлаш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Хусусий капиталнинг бухгалтерия ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш муаммолари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хусусий капитал таркиби муассислар киритган маблағлар, корхона фаолияти давомида ишлаб топган ва жамғарган маблағлари, келгусида корхона фойдаси ҳисобига ўтказиладиган маблағлардан иборат бўлиши ва уларни бухгалтерия ўтказмаларида акс эттириш таклифи “Кварц” акциядорлик жамияти ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган (“Кварц” акциядорлик жамиятининг 2020 йил 13 мартдаги 01-17/379-сон маълумотномаси). Натижада, хусусий капитал таркибини Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талабларига мувофиқ молиявий ҳисоботларда акс эттиришга эришилган;
корхонада ишчи счётлар режасига янги 8311-“Обуна бўлинган оддий акциялар” ва 8312-“Тўлов амалга оширилган оддий акциялар” ҳамда 017-“Оддий акцияларга обуна ва улушнинг тўланиши” балансдан ташқари счётини киритиш таклифи “Кварц” акциядорлик жамияти ҳисоб сиёсатида ўз аксини топган (“Кварц” акциядорлик жамиятининг 2020 йил 13 мартдаги 01-17/379-сон маълумотномаси). Натижада, хусусий капитал ҳисоби бўйича аниқ ҳамда  шаффоф ахборотларни шакллантириш имконияти яратилган;
хусусий капитал объекти, элементи ва назорат нуқталарини аниқлаш ҳамда қатъий белгилаш орқали  аудитор  иш сифатини ошириш бўйича таклифи Фарғона вилояти аудиторлар палатаси томонидан хусусий капитал аудитини ташкил этишга оид услубий қўлланмаларни яратишда фойдаланилган (Фарғона вилояти аудиторлар палатасининг 2020 йил 9 июлдаги 31/2-сон маълумотномаси). Натижада, аудиторлар иш сифатининг яхшиланиши ва хусусий капитал аудитини самарали ташкил этиш имконияти яратилган;
аудиторлик далиллари олиш усулини аудит халқаро стандартларига мувофиқлаштириш орқали хусусий капитал аудитини ўтказиш самарадорлигини таъминлаш бўйича таклифи Фарғона вилояти аудиторлар палатаси томонидан хусусий капитал аудитини халқаро аудит стандартлари асосида ташкил этишга оид услубий қўлланмаларни яратишда фойдаланилган (Фарғона вилояти аудиторлар палатасининг 2020 йил 9 июлдаги 31/2-сон маълумотномаси). Натижада, аудиторлар иш вақтининг тежалиши,  аудит сифатининг яхшиланиши ва хусусий капитал аудитини халқаро аудит стандартлари асосида ташкил этиш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish