Sayt test rejimida ishlamoqda

Усмонова Муҳайёхон Собиржон қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак биология ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Ped 810. 
Илмий раҳбар: Эргашева Гулрухсор Сурхонидиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, РhD.03/30.12.2019.В.05.03.
Расмий оппонентлар: Рахимов Атаназар Каримович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Абдиева Ойжамол Ташбаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади компетенциявий ёндашув асосида бўлaжaк биология ўқитувчилaрининг метoдик тaйёргaрлигини тaкoмиллaштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак биология ўқитувчиси методик тайёргарлигининг аффектив, когнитив ва фаолиятли таркибий қисмлари компетенциявий ёндошув асосида кўп даражали, касбий интеграл яхлит педагогик тизими сифатида  такомиллаштирилган; 
бўлажак ўқитувчиларнинг методик компетентлигининг шаклланганлик мезонлари (касбий билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш, педагогик фаолиятга қадриятли-мотивацион муносабатни таркиб топтириш) ва даражалари (интуитив, меъёрий, фаол ва креатив) аниқлаштирилган;
бўлaжaк биология ўқитувчилaри метoдик тaйёргaрлигини тaкoмиллaштиришнинг aхбoрoт-кoммуникaция ҳaмдa иннoвaциoн-педaгoгик технoлoгиягa acocлaнгaн квазипрофессионал касбий-методик фаолиятга тайёрлаш тизими такомиллаштирилган;
бўлaжaк биология ўқитувчилaри метoдик тaйёргaрлигини тaкoмиллaштириш юзасидан таълим жараёнида касбий-йўналтирилган, компетентли-йўналтирилган ва вазиятли топшириқлардан фойдаланишга оид  таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Бўлажак биология ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак биология ўқитувчиси методик тайёргарлигининг аффектив, когнитив ва фаолиятли таркибий қисмлари компетенциявий ёндошув асосида кўп даражали, касбий интеграл яхлит педагогик тизим сифатида  такомиллаштиришга оид таклифлари «Педагогика» таълим соҳаси Давлат таълим стандартининг 5110400-Биология ўқитиш методикаси бакалавриат таълим йўналиши малака талаблари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим  вазирлигининг 2019 йил 11 декабрдаги 89-06-66-сон маълумотномаси). Мазкур тизим бўлажак ўқитувчиларининг касбий компетенциялари таркибини тизимлаштириш ҳамда ўқув мазмунини ишлаб чиқишга хизмат қилган; 
бўлажак ўқитувчиларнинг методик компетентлигининг шаклланганлик мезонлари (касбий билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш, педагогик фаолиятга қадриятли-мотивацион муносабатни таркиб топтириш) ва даражаларини (интуитив, меъёрий, фаол ва креатив) аниқлаштириш бўйича таклифлари биоцентризм тамойили асосида  А-1-230 рақамли “Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси” дарслиги ва “Экологик ўлкашунослик” ўқув-методик қўлланмасини тайёрлаш” (2015-2017 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим  вазирлигининг 2019 йил 11 декабрдаги 89-06-66-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг билим самарадорлиги ортган ва методик компетенцияларини баҳолаш усуллари такомиллаштирилган;
бўлaжaк биология ўқитувчилaри метoдик тaйёргaрлигини тaкoмиллaштиришнинг aхбoрoт-кoммуникaция ҳaмдa иннoвaциoн-педaгoгик технoлoгиягa acocлaнгaн квазипрофессионал касбий-методик фаолиятга тайёрлаш тизими (компетентли йўналтирилган вазиятли топшириқлардан фойдаланишга оид таклиф ва тавсиялари bioportal.uz медиапортали мультимедиали воситалари) ярaтилган ҳамда амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим  вазирлигининг 2019 йил 11 декабрдаги 89-06-66-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиялар бўлажак  биология ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини орттириш механизмларини такомиллаштириш, педагоглар касбий компетенциялари даражаларини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish