Sayt test rejimida ishlamoqda

Хўжақулова Дилбар Жўрақуловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўсимлик мойларини дезодорациялаш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/T441. 
Илмий раҳбар: Мажидов Қахрамон Ҳалимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.Т.101.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдурахимов Саидакбар Абдурахманович, техника фанлари доктори, профессор; Қурбонов Жамшед Мажидович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўсимлик моддалари кимёси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсимлик мойларини дезодорациялаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсимлик мойлари ва ёғлар таркибига кирувчи йўлдош ва ҳид берувчи моддаларнинг асосий таснифлари аниқланган;
ўсимлик мойларини дезодорациялаш жараёнида электромагнит майдон таъсир усулларидан фойдаланиб, турли навдаги мойли хомашёдан олинган пахта мойини ҳамда маҳаллий мойли уруғлардан олинган соя мойини дезодорациялаш технологияси такомиллаштирилган;
пахта мойини ёғда эрувчан қўшимчалар билан бойитиш асосида  дезодорацияланган мойнинг сифати ва озуқавийлигини ошириш илмий жиҳатдан асосланган;
ўсимлик мойларини дезодорациялашнинг муқобил технологик режимларини аниқлашнинг математик модели ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўсимлик мойларини дезодорациялаш технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
турли навдаги мойли хомашёдан олинган пахта мойини ҳамда маҳаллий мойли уруғлардан олинган соя мойини дезодорациялашни такомиллаштирилган технологияси “Когон ёғ-экстракция” АЖ корхонасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2020 йил 2 декабрдaги КС/3-1352-сон мaълумотномaси). Натижада, дезодорацияланган мойнинг сифати ҳамда хавфсизлигини таъминлаш имконини берган;
ўсимлик мойларига электромагнит майдон таъсирида ишлов бериш натижасида дезодорациялаш жараёни жадаллаштирилган ва жараённи амалга оширишнинг муқобил технологик режимлари “Когон ёғ-экстракция” АЖ корхонасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2020 йил 2 декабрдaги КС/3-1352-сон мaълумотномaси). Натижада, юқори сифат кўрсаткичларига эга бўлган дезодорацияланган ўсимлик мойларини ишлаб чиқиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish