Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонов Дилшод Нурбобоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аҳолини интерактив динамик карталарини тузишнинг назарий ва амалий масалалари», 11.00.06–«Геодезия. Картография» (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Gr67.
Илмий раҳбар: Гулямова Лола Хаджи-Акбаровна, география фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса  номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Gr.01.06 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мамадалиева Хафиза Холдаровна, иқтисодиёт фанлари доктори; Мусаев Илхом, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: АrcGIS online дастури ва булутли технологиялар ёрдамида аҳолининг интерактив динамик карталарини тузиш методикасини яратиш ҳамда истиқболда ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳоли карталари учун интерактив динамик карталарни яратиш модели янги картографик методлар (интерактив белгилар, веб-картага олиш) асосида ишлаб чиқилган; 
интерактив динамик карталар методикаси асосида рақамли ва матнли очиқ ахборотлар бир-бири билан интеграция қилинган маълумотлар базасини назарий ва амалий асослари яратилган;
интерактив динамик карталарни ArcGIS online дастури, рақамли очиқ маълумотлар портали ва булутли технологиялар асосида яратиш методикасининг назарий асослари ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон Республикаси хукумати очиқ маълумотлари, ArcGIS online дастуридаги OpenStreetMap базаси ва булутли технологиялар асосида аҳолининг интерактив динамик карталари яратилган ҳамда улардан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Аҳолини интерактив динамик карталарини тузиш методикаси ва улардан фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
янги картографик методлар (интерактив белгилар, веб-картага олиш) асосида ишлаб чиқилган аҳолининг интерактив динамик карталарини яратиш модели Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2020 йил 15 сентябрдаги 05-05-8023-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу моделдан фойдаланиб, online равишда, бошқа мавзулардаги интерактив карталарни тез ва осон яратиш имконини берган; 
аҳолига оид рақамли, матнли ва бошқа маълумотлар Хукуматнинг очиқ маълумотлари ва сайтлари орқали бир-бирига интеграцияси қилинган маълумотлар базаси Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2020 йил 15 сентябрдаги 05-05-8023-сон маълумотномаси). Натижада, интерактив динамик карталар орқали аҳолига доир турли маълумотларни бир-бири билан боғлаш ва мунтазам янгилаб бориш имконини берган;
ГАТ дастурлари, рақамли очиқ маълумотлар портали ва булутли технологиялар асосида тузилган интерактив динамик карталарни яратиш методикаси Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2020 йил 15 сентябрдаги 05-05-8023-сон маълумотномаси). Натижада, аҳоли таркибида бўлаётган ўзгаришларни ФҲДЁ бўлимлари ва Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида янгилаб бориш имконини берган;
ArcGIS online дастурида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани ва маҳаллаларнинг интерактив карталари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2020 йил 15 сентябрдаги 05-05-8023-сон маълумотномаси). Натижада, яратилган карталар аҳолини рўйхатга олиш ишларида ҳудудлар аҳолисини мониторинг қилиш, маълумотларни қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish