Sayt test rejimida ishlamoqda

Бозоров Дилмурод Холмуродовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Майонез тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/T259. 
Илмий раҳбар: Мажидов Қахрамон Ҳалимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.Т.101.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Додаев Қўчқор Одилович, техника фанлари доктори, профессор; Абдурахимов Ахрор Анварович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: майонез тайёрлаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биологик фаол хомашёлар асосида майонез олиш технологияси такомиллаштирилган;
фойдаланилган янги хом ашё турларини қўллаб майонезларни тайёрлашнинг инновацион усуллари яратилган;
янги хомашёлар асосида мойонезларнинг турларини кенгайтириш илмий жиҳатдан асосланган;
майонез рецептурасини ташкил этувчи компонентларнинг физик-кимёвий ва технологик тавсифлари асосланган;
миллий хантал кукуни асосида янги турдаги майонез  хусусиятларини шакллантириш асосланган;
сут концентратларидан фойдаланган ҳолда паст калорияли майонез рецептураси ва унинг барқарорлиги исботланган
янги турдаги майонез рецептурасининг таркиби ва уларни сақлаш технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Майонез тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биологик фаол хом ашёлар асосида янги турдаги  майонез ишлаб чиқаришнинг такомиллаштирилган технологияси “Тошкент ёғ-мой комбинати” АЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2020 йил 2 декабрдаги ҚС/3-1353-сон маълумотномаси). Натижада, майонезлар турларини кенгайтириш ва янги таркибларини жорий этиш имконини берган;
янги хомашё турларини қўллаб майонезларни тайёрлаш усуллари “Тошкент ёғ-мой комбинати” АЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2020 йил 2 декабрдаги ҚС/3-1353-сон маълумотномаси). Натижада, сарф харажатларни 3–5%  камайтириш, майонез ишлаб чиқариш ҳажмини эса 15–17% ошириш ҳамда тайёр махсулотларнинг барқарор ҳолатини  узоқ муддатда сақлаб қолинишига замин яратиш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish