Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамдамова Ширин Мирзаюлдашевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Маҳаллий давлат ҳокимияти тизимини ташкил этишда ҳокимиятлар бўлиниш принципини қўллаш”, 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молиявий ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Yu174. 
Илмий маслаҳатчи: Исмаилова Гулноза Сайдиганиходжаевна, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти, DSc.32/30.12.2019.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Бердияров Шухрат Намазбаевич, юридик фанлар доктори, доцент;  Беков Ихтиёр Рустамович, юридик фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура Академияси
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти тизимини ташкил этишда ҳокимиятлар бўлиниш принципини қўллашни тизимли ўрганиш ҳамда илмий-назарий таҳлил этиш асосида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Халқ депутатлари Кенгашининг ҳудудий адлия бошқармалари ва туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари бошлиқларининг ахборотини эшитиш ваколатини мустаҳкамлаш асослантирилган;
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари бир йилда камида бир марта ўз мажлисида вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлараро, туман (шаҳар) судлари раисларининг тегишли суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитиши лозимлигини белгилаш асослаб берилган; 
Халқ депутатлари Кенгашларининг котибияти фаолиятини қайта кўриб чиқиш орқали маҳаллий давлат ҳокимияти тизимидаги вакиллик органларининг тўлиқ мустақиллигини таъминлаш, маҳаллий давлат ҳокимияти тизимини ташкил этишда ҳокимиятлар бўлиниши принципининг амалий рўёбга чиқарилиши асослаб берилган;
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари ҳуқуқларини кенгайтириш орқали тегишли ҳудудларни ривожлантириш дастурларининг бажарилиши устидан вакиллик назоратини амалга ошириш лозимлиги асослаб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Маҳаллий давлат ҳокимияти тизимини ташкил этишда ҳокимиятнинг бўлиниш принципини қўллаш механизмини такомиллаштиришга оид олинган  илмий натижалар асосида:
тегишинча ҳудудий адлия бошқармалари ва туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари бошлиқларининг ахборотини эшитиш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ЎРҚ-913-XII-сон Қонунининг 24-моддаси 15-бандига Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 8 январдаги ЎРҚ-512-сон Қонуни 24-моддасининг биринчи қисми ўн бешинчи хатбошиси билан жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари бўйича Қўмитасининг 2020 йил 9 июлдаги 05/1-01-143-сон маълумотномаси).Ушбу таклиф ҳудудий адлия органлари Халқ депутатлари Кенгашларининг маҳаллий адлия органлари фаолияти устидан ҳисоботларни эшитиш орқали маҳаллий даражада ҳокимиятлар бўлиниши принципини қўллашнинг ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
маҳаллий Халқ депутатлари Кенгашларида йилига камида бир мартта республиканинг барча ҳудудлари тегишли судлари раисларининг фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан ҳимоя қилинадиган манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишга доир фаолиятига оид ахборотини эшитиш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ЎРҚ-913-XII-сон Қонунининг 24-моддаси 1-қисмини Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги ЎРҚ-486-сон Қонуни 24-моддасининг иккинчи қисми билан тўлдириш орқали жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари бўйича Қўмитасининг 2020 йил 9 июлдаги 05/1-01-143-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф суд раисларининг Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида ахборот бериши маҳаллий вакиллик ва ижро органлари ўзаро ҳамкорлигининг устувор йўналишларини аниқлашга хизмат қилган;
ҳокимнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органи раҳбари сифатидаги мақомини унда ижро этувчи ҳокимият раҳбари мақомини сақлаган ва Халқ депутатлари Кенгашларининг котибиятини тузган ҳолда қайта кўриб чиқиш орқали маҳаллий давлат ҳокимияти тизимини ташкил этишда ҳокимиятлар бўлиниши тамойилини рўёбга чиқарилишини таъминлаш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ЎРҚ-913-XII-сон Қонунининг 20-моддасига Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 15 сентябрдаги ЎРҚ-636-сон Қонунининг 1-моддаси билан жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари бўйича Қўмитасининг 2020 йил 3 декабрдаги  05/1-04-256-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф маҳаллий давлат ҳокимияти тизимидаги вакиллик органларининг тўлиқ мустақиллигини таъминлаш, уларга профессионал хизмат кўрсатадиган мустақил тузилмасини яратиш орқали маҳаллий давлат ҳокимияти тизимини ташкил этишда ҳокимиятлар бўлиниши принципининг қўлланилишини таъминлаган;
тегишли ҳудудларни ривожлантириш дастурларининг бажарилиши устидан назоратни амалга оширишга доир таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги  ЎРҚ-476-сон Қонунининг 6-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш орқали “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги 706-11-сон 2004 йил 2 декабрдаги Қонуннинг “Депутатлар ҳуқуқлари” деб номланувчи 5-моддасининг иккинчи қисми ўнинчи хатбошиси билан татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари бўйича Қўмитасининг 2020 йил 9 декабрдаги 05/1-04-259-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф маҳаллий давлат ҳокимияти тизимидаги вакиллик органларининг назорат функциясини кучайтириш орқали ҳокимиятлар бўлиниши принципининг амалий рўёбга чиқарилишини таъминлашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish