Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирджураева Наргиза Равшановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Асаб тизимининг перинатал зарарланиши узоқ муддатли оқибатларида когнитив фаолиятни ўрганишда қиёсий ёндашувлар», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib921.
Илмий раҳбар: Шамансуров Шаанвар Шамуратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Маджидова Яқутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Магзумова Шахноза Шахзадэевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Самарканд давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: мактабга тайёргарлик босқичида когнитив бузилишлари бўлган болаларда, асаб тизимини перинатал шикастланишини узоқ оқибатлари учун қиёсий ташхислаш ва прогнозлаш мезонларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор асаб тизими перинатал шикастланиши узоқ оқибатлари бўлган болаларда, ҳамда шу ёш аспектидаги соғлом болаларда гнозис ва олий пўстлоқ функциялари холати қиёсий асосланган;
илк бор когнитив функциялар бузилиши бўлган болаларда олий пўстлоқ функциялари холатини баҳолашнинг қиёсий-ташхисий мезонлари аниқланган;
ривожланиш когнитив бузилиши (диққат етишмовчилиги ва гиперфаоллик синдроми, психологик ривожланишнинг бузилиши ва ақлий заифлик) бўлган болаларда кўриш билан чақирилган потенциаллар (КЧП) ёрдамида, сенсор тизимнинг марказий ва периферик бўлимлари орасида тўғри мутаносиблик аниқланган;
психологик бузилишлар, нутқ ва ақлий ривожланишда ортда қолиши бўлган болаларда мактаб таълимини тўғри шаклини танлаб олиш йўллари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Асаб тизимининг перинатал зарарланишини узок муддатли оқибатларида когнитив фаолиятни ўрганишда қиёсий ёндашувлар бўйича олинган натижалар асосида:
«Мактабгача ёшдаги болаларда когнитив бузилишларни аниқлаш учун мослаштирилган тест» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 27 августидаги 8н-д/185-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома интеллектуал бузилишларнинг асосий турларини ва инқирозга учраган 5-6 ёшли болаларнинг ривожланишдаги ўқиш даражасини аниқлилигини оширишга ва тезлаштиришга имкон берган; 
болалардаги МАТПШ когнитив бузилишларини ташхислашни оптималлаштириш тадбирлари бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Тошкент шаҳридаги У.К.Қурбонов номидаги Республика болалар руҳий-неврологик касалхонаси ва Тошкент вилояти кўп тармоқли болалар тиббий маркази амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 3 ноябрдаги 8н-з/138-сон маълумотномаси). Олинган натижалар мослаштирилган тест натижаларининг киритилиши 5-6 ёшли болалар ривожланишидан салбий оғиш даражалари ва интеллектуал бузилишлар асосий турларини аниқлигини ошириш ва тезлаштиришга ёрдам берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish