Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудова Наргиза Алимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Чарльз Диккенс ижодида тарбия романи жанри типологияси”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Fil47.
Илмий раҳбар: Лиходзиевский Анатолий Степанович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети, DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Эрматов Баходир Содиқович, филология фанлари доктори (DSc); Низамова Мунира Низамовна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инглиз адабиётида тарбия романи жанри типологиясини ўзига хос бадиий-эстетик ҳодиса эканлигини асослаш ва Ч.Диккенс ижодида тарбия романи жанрининг турлари ва уларнинг хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тарбия романи жанрини типологик тавсифлаш методикасини ишлаб чиқиш асосида асосий (ғоявий-мазмуний) ва ўзгарувчан (шаклий) белгилар аниқланган ва XIX аср инглиз адабиётида мавжуд инвариантлар таснифланган; 
Чарлз Диккенснинг адабий меросига оид танқидий адабиётлар таҳлили натижасида муаллиф ижодий имкониятлари тарбия романи жанри доирасида адабий-эстетик жиҳатдан ёритилган;
ёзувчи ижодида тарбия романи типологиясининг комплекс тадқиқи асосида 1) болалик; 2) параллел; 3) XIX асрнинг “робинзонадаси”; 4) автобиографик; 5) классик жанр турлари ажратилган ва уларнинг типологик муштараклиги далилланган;
ёзувчи тарбия романларининг ўзига ҳос бадиий-типологик хусусиятлари жанрнинг адабий узвийлиги ва Диккенс ижодининг турли босқичларида фалсафий-эстетик қарашларидаги ўзгаришлар билан бевосита боғлиқлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Чарльз Диккенс ижодида тарбия романи жанри типологияси ва унинг ўзига хослиги билан боғлиқ илмий натижалар асосида:
бадиий матнлар таҳлилида қўлланаладиган қиёсий-типологик ёндашувнинг назарий ва амалий маълумотларидан хамда тарбия романи жанрининг типологиясининг метологик тамойиллари бўйича амалга оширилган таҳлил натижаларидан ОТ-А1-018 рақамли “Тилшунослик асослари фанидан дарслик. Ўқув-услубий мажмуа ва уларнинг электрон нусхаларини яратиш” номли амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 майдаги 89-03-1780-сон маълумотномаси). Натижада мазкур маълумотлар лойиҳа доирасида яратилган дарслик, ўқув-методик мажмуалар ва уларнинг электрон нусҳаларини бойитишга хизмат қилган;
илмий-адабий терминлар муаммоси таҳлилида қўлланилган назарий ва амалий маълумотлардан ҳамда Ч.Диккенс ижодида тарбия романи жанрининг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари, унинг романларининг ўзига хослиги, жанр қонуниятлари ва ижодкор услубининг узвийлиги, муаллиф бадиий маҳоратини ёритишга доир илмий-назарий қарашлардан А-1-61 рақамли “Кўриш имконияти чекланган талабалар учун тилшунослик фанлари бўйича аудиокитоб таьминотини яратиш" номли амалий тадқиқот лойиҳасида самарали фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 майдаги 89-03-1780-сон маълумотномаси). Натижада назарий ва амалий материал аудиотўплам мазмунининг ўзгартирилишига туртки бўлди хамда имконияти чекланган талабаларга адиб ижодининг эстетик хусусиятлари билан танишиш имкониятини яратилди;
қаҳрамон образини яратишда тасвирий воситалардан фойдаланиш усуллари, Чарльз Диккенс шахсий услубининг ўзига ҳослиги, жанр ва ижодий услубнинг ўзаро боғлиқлиги каби назарий ва амалий маълумотларидан А-1-209 рақамли «Маданиятлараро ва коммуникатив ёндашув асосида магистратура ихтисосликлари учун назарий фанлар бўйича инглиз тилида дарсликлар ҳамда ўқув қўлланмаларини ва лингвистик атамаларнинг ўзбекча-инглизча-русча луғатини яратиш» мавзуидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳасининг бажарилишида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 майдаги 89-03-1780-сон маълумотномаси). Натижада Чарльз Диккенс тарбия романларининг услубий ўзига хослиги билан боғлиқ таҳлилий умумлашмалар лойиҳа доирасида яратилган дарслик ва луғатларнинг такомиллаштирилишига хизмат қилган;
Ч.Диккенс тарбия романлари поэтикасига хос фалсафий-эстетик бадиий хусусиятлардан бири адабиёт, маданият ва одоб-ахлоқнинг муштараклиги каби амалий хулосалардан «Тил миллат кўзгуси» телекўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпаниясининг 2019 йил 27 ноябрдаги 01-13-2471-рақамли маълумотномаси). Натижада кўрсатув материаллари адибнинг асарларидаги эстетик ва дидактик аҳамиятга эга бўлган маълумотлар билан бойитилди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish