Sayt test rejimida ishlamoqda

Аликабулов Шухрат Абдумаликовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлардан фойдаланиб композицион қурилиш битумларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/T1895. 
Илмий раҳбар: Ҳамидов Босит Набиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01. 
Расмий оппонентлар: Собиров Боходир Бойпулатович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Акбаров Хамдам Икрамович, кимё фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий нефть қолдиқларининг физик-кимёвий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда юқори сифатли композицион қурилиш битумларини олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори углеводородли маҳаллий нефть қолдиқларининг кимёвий таркиби ва кимёвий хусусиятлари аниқланган;
коррозияга қарши ва том ёпиш қопламалари учун маҳаллий хомашёларга асосланган янги қурилиш битумлари ва уларнинг композициялари ишлаб чиқилган;
юқори эксплуатацион хусусиятларига эга бўлган маҳаллий хомашё асосида янги таркибга эга бўлган қурилиш битумининг таркиби ишлаб чиқилган;
ишлатилган оқартирувчи гил, нефтшлами ва фенол экстракти ёрдамида янги композицион қурилиш битумини олиш технологияси ишлаб чиқилган;
оқартирувчи гил, нефтшлами ва фенол экстракти композицион қурилиш битумининг эксплуатацион хусусиятларининг самарадорлигини оширадиган маҳаллий арзон углеводород компоненти эканлиги аниқланган;
юқори самарали композицион қурилиш битумларини ишлаб чиқаришда ишлатилган оқартирувчи гил, нефтшлами ва фенол экстракти биргаликда фойдаланган ҳолда биринчи марта синергетик таъсири аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Маҳаллий нефтшлами, ишлатилган оқартирувчи гил ва фенол экстрактларидан фойдаланиб янги композицион битум олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий нефтшлами, гил ва фенол экстракти асосидаги композицион қурилиш битумини ишлаб чиқариш технологияси «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2020 йил 3 ноябрдаги 28-1-11-01-353-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий нефтшлами, ишлатилган оқартирувчи гил ва фенол экстракти асосида янги композицион қурилиш битумини ишлаб чиқишда  иқтисодий самарадорликни 30% га ошириш имконини берган;
нефтни қайта ишлаш компонентлари бўлган нефтшлам, ишлатилган оқартирувчи гил ва фенол экстрактларидан олинган янги композицион қурилиш битумини олиш технологияси «Ўзнефтмаҳсулот» АЖнинг «амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган  («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2020 йил 3 ноябрдаги 28-1-11-01-353-сон маълумотномаси).  Натижада, композицион қурилиш битумига қўшимча сифатида ишлатишда БН-90/10 ва БН-70/30 маркали қурилиш битумини тежаш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish