Sayt test rejimida ishlamoqda

Эгамбердиев Фазлиддин Отакуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Машинада терилган пахтанинг толасини самарали тозалаш учун такомиллаштирилган тола тозалагични ишлаб чиқиш”, 05.06.02 – Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга  дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/T1463.
Илмий раҳбар: Жуманиязов Қадам Жуманиязович, техника фанлари доктори, пpoфeссop.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жиззах политехника институти, PhD.03/30.06.2020.T.115.01.
Расмий оппонентлар: Сулаймонов Рустам Шинникович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Исмоилов Алишер Абдулхаевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади машинада терилган қийин тозаланувчан пахтанинг толасини самарали тозалаш технологиясини таъминлайдиган  такомиллаштирилган тола тозалагичнинг технологик ва конструкцион параметрларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи аррали цилиндрда толанинг керакли қалинликда бўлишини таъминлаш учун  янги конструкцияли йўналтирувчи мослама яратилган; 
тозалаш модулидаги тола ҳаракати давомида биринчи аррали цилиндрда тозаланган тола илашувчанлиги ва йўқолишини олдини олиш учун йўналтирувчи мослама билан биринчи аррали цилиндрнинг толага ўзаро таъсирининг модели ишлаб чиқилган; 
шахмат шаклида жойлашган арраларга эга бўлган биринчи ва иккинчи аррали цилиндрларда тола ҳаракатининг назарий жараёни ишлаб чиқилган;
тозалагичнинг тозалаш самарадорлигини ва толанинг сифатини оширишда биринчи ва иккинчи аррали цилиндрдаги арраларнинг бир-бирига нисбатан жойлашувидаги оралиқ масофасининг муқобил катталиги аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Пахта тозалаш корхоналарида қўл ва машина ёрдамида терилган пахта толасини тозалашда тозалаш самарадорлиги юқори бўлган ускуналарни яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пахта толасини тозалаш технологияси ва ускунаси “Ўзпахтасаноат” АЖ тасарруфидаги корхонада, жумладан Жиззах вилоятининг Зарбдор пахта тозалаш корхонасига жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2020 йил 28 августдаги 03-18/2212-сон маълумотномаси). Натижада, юқори ва паст навли машина ва қўл билан терилган пахта толасини тозалашда тозалагичнинг тозалаш самарадорлигини 4,5% ва 2,5% га ошириш имкони яратилган;
такомиллаштирилган икки барабанли тола тозалагичи “Ўзпахтасаноат” АЖ тасарруфидаги корхонада, жумладан Жиззах вилоятининг Зарбдор пахта тозалаш корхонасига жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2020 йил 28 августдаги 03-18/2212-сон маълумотномаси). Натижада, юқори ва паст навли машина ва қўл билан терилган пахта толасини тозалашдан ишлаб чиқарилган толадаги нуқсондор тола ва ифлос аралашмаларнинг массавий улушини ўртача 0,16% ва 0,1% га камайтириш, ишлаб чиқарилаётган тола сифатини яхшилаш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish