Sayt test rejimida ishlamoqda

Ашуров Алишер Абдимавлановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Техника олий таълим муассасалари бакалавр талабалари коммуникатив чет тили компетенциясининг шаклланишида шахсга йўналтирилган ёндашув”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили), (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Ped200. 
Илмий раҳбар: Бакиева Гуландом Хисамовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Тўхтасинов Илхом Мадаминович, педагогика фанлари доктори, профессор; Назарова Мадина Атахановна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади шахсга йўналтирилган ёндашув асосида техника бакалавр талабалари коммуникатив чет тили компетенциясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кредит-модуль таълими тизимида талабаларнинг коммуникатив чет тили компетенциясини оширишда машинасозлик соҳасига оид терминларни умумийдан хусусий томон  категориялаштиришнинг самарали механизми илмий-назарий далиллар асосида исботланган;
машинасозлик соҳасига оид терминларни ўқитишда аниқлаш, таснифлаш, тизимлаштириш, таксономия, интенсивлик ва ассимиляция каби ўқитиш технологияларининг дидактик таъминоти шахсга йўналтирилган ёндашув асосида такомиллаштирилган;
кредит-модуль тизимига ўтишда машинасозлик соҳасига оид терминларнинг адаптив ва репродуктив усулда ўқитиш таркибий-функционал таҳлил орқали такомиллаштирилган;     
касбий компетенцияни ривожлантиришга қаратилган ўқув кейслари ва ўқув лойиҳалари интеграцияси асосида машинасозлик соҳасига оид терминларни ўқитишнинг  методик таъминоти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  
Техника олий таълим муассасалари бакалавр талабалари коммуникатив чет тили компетенциясининг шаклланишида шахсга йўналтирилган ёндашув юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлари асосида:
илмий-назарий далиллар асосида исботланган кредит-модуль таълими тизимида талабаларнинг коммуникатив чет тили компетенциясини оширишда машинасозлик соҳасига оид терминларни умумийдан хусусий томон категориалаштиришнинг самарали механизмига оид хулоса ва маълумотларидан А-1-219 рақамли “Таълим тизимида хорижий тил (инглиз) йўналишидаги олий таълим таълим муассасаларида умумевропа компетенциялари (CEFR) бўйича С1 даражасини эгаллашни таъминлайдиган ўқув-услубий мажмуа яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 19 февралдаги 89-03-690-сон маълумотномаси). Натижада, бу таклиф машинасозлик соҳасига оид терминларнинг типологик таснифи ўқув-услубий мажмуалар мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
шахсга йўналтирилган ёндашув асосида такомиллаштирилган машинасозлик соҳасига оид терминларни ўқитишда аниқлаш, таснифлаш, тизимлаштириш, таксономия, интенсивлик ва ассимиляция каби ўқитиш технологияларининг дидактик таъминотига оид  хулоса ва маълумотлардан ОТ-Ф8-062-рақамли “Тил тараққиётнинг деривацион қонуниятлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 19 февралдаги 89-03-690-сон маълумотномаси). Натижада, бу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши талабаларда соҳавий лексикографик малакаларнинг шаклланишига хизмат қилган;
кредит-модуль тизимига ўтишда таркибий-функционал таҳлил орқали такомиллаштирилган машинасозлик соҳасига оид терминларнинг адаптив ва репродуктив усулда ўқитишга оид хулоса ва маълумотлардан ОТ-А1-118-рақамли “Ўзбекистон Республикасида кўп қиррали маданий таълим муҳитида ўқитишнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 19 февралдаги 89-03-690-сон маълумотномаси). Натижада, машинасозлик соҳасига оид терминларнинг таркибий-функционал таҳлил усуллари такомиллаштирилган;
касбий компетенцияни ривожлантиришга қаратилган ўқув кейслари ва ўқув лойиҳалари интеграцияси асосида ишлаб чиқилган машинасозлик соҳасига оид терминларни ўқитишнинг  методик таъминотига оид хулоса ва маълумотларидан ОТ-Ф8-062-рақамли “Тил тараққиётнинг деривацион қонуниятлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 19 февралдаги 89-03-690-сон маълумотномаси). Натижада, машинасозлик соҳасига оид терминларни ўқитиш технологияси кредит-модуль тизими асосида такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish