Sayt test rejimida ishlamoqda

Узоқов Аслиддин Меҳритдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Талабаларда ватанпарварлик даражаси кўрсаткичларини педагогик таҳлил қилиш ва  баҳолаш», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Ped308.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020 Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Самаров Рустам Садриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Тайланова Шохида Зайниевна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда ватанпарварлик даражаси кўрсаткичларини педагогик таҳлил қилиш ва баҳолашнинг назарий-методологик асосларини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш босқичлари ёш даврларига кўра малакавий талаблар (дастлабки тасаввурлар, масъулият, руҳан ва жисмонан тайёрлик, етакчилик, интеллектуал салоҳият, соғлом  турмуш тарзи)ни белгилаш асосида аниқлаштирилган;
талабаларда ватанпарварлик даражаси кўрсаткичларини педагогик таҳлил қилиш ва баҳолаш бўйича  индикаторлар (даҳлдорлик, фидойилик, мафкуравий таҳдидлардан ҳимояланиш) тарбиявий ишлар самарадорлигига устуворлик бериш асосида ишлаб чиқилган;
ватанпарварлик даражасининг диагностик мезонлари ёшларнинг фуқаролик эътиқоди ва ҳарбий ватанпарварликка оид тестология кўрсаткичлари таркибини кенгайтириш (тушунчаларнинг шаклланганлиги, фаолиятли-натижавий элементларни киритиш)  асосида ишлаб чиқилган;
ватанпарварлик даражаси кўрсаткичларини педагогик таҳлил қилиш ва баҳолашга оид методик тавсиялар диагностик фаолият йўналишлари (тайёрлов, ташкилий, баҳолаш, ахборотлар ишлови ва таҳлили, педагогик консилиумлар) мазмунини ёритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Талабаларда ватанпарварлик даражаси кўрсаткичларини педагогик таҳлил қилиш ва баҳолаш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш босқичларини ёш даврларига кўра малакавий талаблар (дастлабки тасаввурлар, масъулият, руҳан ва жисмонан тайёрлик, етакчилик, интеллектуал салоҳият, соғлом  турмуш тарзи), ватанпарварлик даражасини педагогик таҳлил қилиш функциялари, даҳлдорлик, фидойилик, мафкуравий таҳдидлардан ҳимояланишга йўналтирилган тарбиявий ишлар самарадорлигига оид таклифлардан 2014-2015 йилларда бажарилган “Ёшларда юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни миллий қадриятлар негизида шакллантириш йўналишидаги тадқиқотлар илмий натижалари асосида мультимедиа ўқув қўлланмасини яратиш” номли инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 8 январдаги 89-03-99-сон маълумотномаси). Натижада, таълим муассасалари таҳсил олувчилари орасида юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни миллий қадриятлар негизида шакллантириш орқали талабаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тадбирларини такомиллаштириш имкониятлари кенгайтирилган;
ватанпарварлик даражасининг диагностик мезонлари, ёшларнинг фуқаролик эътиқоди ва ҳарбий ватанпарварликка оид тестология кўрсаткичлар таркибини кенгайтириш (тушунчаларнинг шаклланганлиги, фаолиятли-натижавий элементларини киритиш)га оид таклифлар асосида “Чақириққача ҳарбий таълим” бакалавриат таълим йўналиши бўйича таълим стандартларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 8 январдаги 89-03-99-сон маълумотномаси). Ушбу таълим стандартлари  ўқув материаллари мазмунини такомиллаштириш, ўқув натижаларини квалиметрик таҳлил ва мониторингини олиб боришга хизмат қилган;
ватанпарварлик даражаси кўрсаткичларини педагогик таҳлил қилиш ва баҳолашга оид методик таъминотни такомиллаштириш, диагностик фаолият йўналишлари (тайёрлов, ташкилий, баҳолаш, ахборотлар ишлови ва таҳлили, педагогик консилиумлар) мазмунига оид таклифлар олий таълим муассасаларида “Тактик тайёргарлик”, “Ҳарбий ватанпарварлик асослари” ўқув курсларини ўқитиш самарадорлигини оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 8 январдаги 89-03-99-сон маълумотномаси). Натижада, “Талабаларда ватанпарварлик даражаси кўрсаткичларини педагогик таҳлил қилиш ва баҳолаш” номли методика таълим жараёнига жорий этилиб, ўқитиш сифатини доимий коррекциялаш амалиёти йўлга қўйилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish