Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаршиева Дилафрўз Суюновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Педагог шахсида касбий стресс вужудга келишининг психологик хусусиятлари”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/P149.
Илмий раҳбар:Сафаев Нуриддин Салихович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педгогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:  Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, профессор; Сирлиев Бахтиёр Назарович, психология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  педагог шахсида ¬касбий стресснинг вужудга келишига таъсир этувчи психологик хусусиятларни бартараф этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
касбий стресс намоён бўлишининг психологик стрессдан фарқли равишда педагогик иш стажига боғлиқ динамик хусусиятлари педагогларда “Касбий стресс даражасини аниқлаш шкаласи” методикасининг  модификацияланган шакли орқали аниқланган;
педагогларнинг инновацион касбий фаолиятга тайёрлиги ва педагогик жамоадаги ижтимоий психологик муҳитни касбий стресс  намоён бўлишига таъсирини аниқлашнинг диагностик имкониятлари “Шахснинг педагогик фаолиятга тайёргарлиги ва адаптивлигини баҳолаш методикаси” ва  “Жамоанинг ўзини ўзи ижтимоий-психологик баҳолаши” сўровномасини миллий қадриятларга мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
педагогларда психоэмоционал ҳолсизланиш (сурункали жисмоний ва психик чарчоқ), деперсонализация (шахс ўз-ўзини идрок қилиш жараёнининг бузилиши, педагогнинг ўз шахсига нисбатан қадрсизларча муносабат), касбий мотивациянинг пасайиши каби стрессоген омилларнинг таъсирини камайтириш орқали касбий стрессга барқарорликни шакллантиришга қаратилган “Ўзингга ишон” тренинглар мажмуини қўллаш имконияти копинг-хулқ стратегияларини ривожлантириш асосида кенгайтирилган;
педагогларда касбий стрессни бартараф этишга қаратилган психопрофилактик ва психокоррекцион ишлар шахс психоэмоционал ҳолатининг кучли ва заиф томонларини баҳолаш педагогнинг ижтимоий-когнитив, эмоционал, мотивацион соҳаларига таъсир этишга қаратилган психологик тренинг машғулотларини SWOT таҳлили технологияси асосида ишлаб чиқиш орқали ривожлантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Педагогларда касбий стресс вужудга келишининг психологик хусусиятларини ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
касбий стресс намоён бўлишининг психологик стрессдан фарқли равишда педагогик иш стажига боғлиқ динамик хусусиятлари педагогларда “Касбий стресс даражасини аниқлаш шкаласи” методикасининг  модификацияланган шакли орқали аниқланган педагогик эрудиция, импровизация қилиш қобилияти, шахслараро муносабатларда ўзаро бир-бирини тушуниш даражасига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 3-сон буйруғига асосан “Касб психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 25 мартдаги П-М-3а-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида бўлажак педагог психологларнинг педагог шахси ҳамда педагогик фаолият билан боғлиқ касбий стресс ҳақидаги билимларини такомиллаштириш орқали уларнинг касбий компетентлик даражасининг ортишига эришилган;
педагогларнинг инновацион касбий фаолиятга тайёрлиги ва педагогик жамоадаги ижтимоий психологик муҳитни касбий стресс  намоён бўлишига таъсирини аниқлашнинг диагностик имкониятлари “Шахснинг педагогик фаолиятга тайёргарлиги ва адаптивлигини баҳолаш методикаси” ва  “Жамоанинг ўзини ўзи ижтимоий-психологик баҳолаши” сўровномасини миллий қадриятларга мослаштириш асосида берилган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 3-сон буйруғига асосан “Касб психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 25 мартдаги П-М-3а-сон маълумотномаси). Илмий ишда келтирилган таклифларни амалиётга тадбиқ этиш натижасида Марказдаги лабораториялар илмий-методик таъминотининг бойитилишига ва педагог-психологларнинг касбий стресс намоён бўлишини прогнозлаш имкониятини берувчи кўникмаларини шакллантиришга эришилган;
педагогларда психоэмоционал ҳолсизланиш (сурункали жисмоний ва психик чарчоқ), деперсонализация (шахс ўз-ўзини идрок қилиш жараёнининг бузилиши, педагогнинг ўз шахсига нисбатан қадрсизларча муносабат), касбий мотивациянинг пасайиши каби стрессоген омилларнинг таъсирини камайтириш орқали касбий стрессга барқарорликни шакллантиришга қаратилган “Ўзингга ишон” тренинглар мажмуини қўллаш имконияти копинг-хулқ стратегияларини ривожлантириш бўйича таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 3-сон буйруғига асосан “Психогигиена” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 25 мартдаги П-М-3а-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётда қўллаш натижасида бўлажак амалиётчи психологларнинг “эмоционал толерантлик”, “касбий стрессга барқарорлик”ни ривожлантириш борасидаги касбий компетенциялари такомиллаштирилган;
педагогик фаолиятни ташкил этиш жараёнида шахс психоэмоционал ҳолатининг кучли ва заиф томонларини баҳолаб бориши учун SWOT таҳлили технологиясига асосланган педагогнинг ижтимоий-когнитив, эмоционал, мотивацион соҳаларига таъсир этишга қаратилган психологик тренинг машғулотларини ишлаб чиқиш орқали педагогларда касбий стрессни бартараф этишга қаратилган психопрофилактик ва психокоррекцион таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 3-сон буйруғига асосан “Консультатив психология ва психокоррекция” модули мавзулари мазмунини оптималлаштиришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 25 мартдаги П-М-3а-сон маълумотномаси). Мазкур тавсияларнинг амалда қўлланилиши натижасида амалиётчи психологларнинг педагоглар жамоаси билан касбий стрессни бартараф этишга қаратилган психокоррекцион тадбирларни олиб бориш кўникмасини шакллантиришга хизмат қилувчи ўқув-услубий таъминот базасини оптималлаштиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish