Sayt test rejimida ishlamoqda

Аҳмедова Хилолахон Авазовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нефтгаз конларининг ишлаш тизимларини йўлдош нефть газини чиқариб олиш даражасига таъсири», 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Т1254. 
Илмий раҳбар: Мусаев Маъруф Набиевич, техника фанлари номзоди, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги DSc.03/05.06.2020.Т.03.06 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Муродов Шухрат Одилович, техника фанлари доктори, профессор; Худайбергенова Альфия Анваровна, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: йўлдош нефть газидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва углеводород конларини ишлашда ер юзасининг чўкишини баҳолаш учун математик моделини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нефтгазконденсат конларини ишлашда атмосферага энг кам зарарли моддаларни чирувчи нефть ва газни бир вақтда олиш тизими асосланган;
нефть газидан фойдаланиш ҳажмини баҳолаш имконини берувчи қудуқ усти босими ва газ омили катталиги, қудуқни нефть бўйича дебити ва газ омили катталиги орасидаги боғлиқликлари аниқланган;
углеводород конларини ишлаш жараёнида ер сатҳининг чўкиш катталигига таъсир этувчи геологик кўрсаткичлар ва уларнинг таъсир даражаси асосланган;
углеводород конларини ишлаш жараёнида ер юзасининг чўкишини тезкор баҳолаш учун математик модель ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Нефтгаз онларининг ишлаш тизимларини йўлдош нефть газини чиқариб олиш даражасига таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Устки босими ва газ омили катта қудуқларни нефтни газдан ажратиб олиш қурилмасига улаб йўлдош нефть газини ажратиб олиш технологияси “Gissarneftgaz” ҚКнинг Шакарбулоқ нефтгазконденсат конида амалиётга жорий этилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2020 йил 4 сентябрдаги 05/25-1-101-сон маълумотномаси). Натижада, машъалаларда ёқиб юборилаётган йўлдош нефть газининг 86,9 % ажратиб олиб истеъмолчига етказиш имконини берган;
қудуқ дебитини ва устки босимини газ омилидан боғлиқликларига асосланган йўлдош нефть гази ҳажмини ҳисоблаш усули “Gissarneftgaz” ҚКнинг Шакарбулоқ нефтгазконденсат конида атмосферага ташланаётган зарарли моддалар миқдорини аниқлашда жорий этилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2020 йил 4 сентябрдаги 05/25-1-101-сон маълумотномаси). Натижада, кунлик атмосферага ташланаётган зарарли моддаларни: углерод икки оксидини – 0,421 т, метанни – 0,223 т ва қурумни – 0,230 т камайтирилганлигини асослаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish