Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирджалилова Дилдора Шухратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кўчмас мулк бозорида сервейинг хизматларини бошқариш тизимини такомиллаштириш», 08.00.13 - Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Iqt772.
Илмий раҳбар: Зияев Музафар Кутлукович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Махмудов Носир Махмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кўчмас мулк объектларини бошқариш ва уларга хизмат кўрсатиш ҳамда кўчмас мулк бозорида сервейинг хизматларини жорий қилиш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«сервейинг хизматлари» тушунчаси тадбиркорлик субъектлари томонидан кўчмас мулк объектининг самарали ишлашига эришиш мақсадида амалга ошириладиган ва уни бошқаришга комплекс ёндашувини қўллашга асосланган тадбирлар мажмуи сифатида такомиллаштирилган;
турар жой ва тижорат кўчмас мулк объектларини профессионал бошқариш бўйича сервейинг хизматларини жорий қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари «Кўчмас мулк объектларини бошқариш бўйича сервейинг хизматлари тўғрисида»ги Муваққат Низомни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
талабалар турар жойлари қурилишини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш ва бинолардан фойдаланишда аутсорсинг шартномаси ёрдамида сервейинг хизматларини ташкил этиш асосланган; 
Ўзбекистонда инвестиция дастурлари доирасида талабалар турар жойини сервейинг ташкилотлари томонидан бошқариш тизими самарадорлигининг 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Кўчмас мулк бозорида сервейинг хизматларини бошқаришни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тадбиркорлик субъектлари томонидан кўчмас мулк объектининг самарали ишлашига эришиш мақсадида амалга ошириладиган ва уни бошқаришга комплекс ёндашувини қўллашга асосланган тадбирлар мажмуи сифатида такомиллаштирилган «сервейинг хизматлари» тушунчасидан «Кўчмас мулк бозорида сервейинг асослари» номли ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 майдаги 285-сон буйруғи, 285-294 рақамли гувоҳнома). Натижада, сервейинг хизматлари, тарихи ва уларнинг кўчмас мулк бозоридаги аҳамиятига тўлиқ таъриф берилиб, талабаларда сервейинг хизматлари бўйича чуқурлаштирилган билим ва кўникмалар ҳосил қилиш имкониятини берган;
турар жой ва тижорат кўчмас мулк объектларини профессионал бошқариш бўйича сервейинг хизматларини жорий қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Қурилиш вазирлиги томонидан «Кўчмас мулк объектларини бошқариш бўйича сервейинг хизматлари тўғрисида»ги Муваққат Низомни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2020 йил 2 декабрдаги 02/04-4571-сон ҳамда Қурилиш вазирлигининг 2020 йил 13 февралдаги 1324/16-03-сон маълумотномалари). «Кўчмас мулк объектларини бошқариш бўйича сервейинг хизматлари тўғрисида»ги Муваққат Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги 64-сон «Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани, Жиззах ва Марғилон шаҳарларида Ўзбекистон Республикасининг «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуни нормаларини апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тўғрисида»ги Қарори лойиҳасини ишлаб чиқишда қўлланилган;
талабалар турар жойлари қурилишини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш ва бинолардан фойдаланишда аутсорсинг шартномаси ёрдамида сервейинг хизматларини ташкил этиш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 5 мартдаги 161-сон «Тасарруфдаги олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида давлат-хусусий шериклик муносабатларини тизимли ташкил этиш тўғрисида»ги буйруғи асосида амалиётга жорий этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 16 мартдаги 89-04-1030-сон маълумотномаси). Натижада, талабалар турар жойлари қурилишини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш ва бинолардан фойдаланишни сервейинг асосида ташкил этиш имконияти яратилган;
Ўзбекистонда инвестиция дастурлари доирасида талабалар турар жойини сервейинг ташкилотлари томонидан бошқариш тизими самарадорлигининг 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 16 мартдаги 89-04-1030-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши талабалар турар жой бинолари эксплуатациясини сервейинг ташкилотига топшириш эвазига ташкил этиладиган хизматлар асосида қўшимча даромад олиш ва жами эксплуатация харажатларини 20% га камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish