Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамадалиева Садокат Валижановнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлар асосида ишлаб чиқилган адсорбентлар композицияларида парафинларни чуқур тозалаш технологияси», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Т1902. 
Илмий раҳбар: Абдурахимов Саидакбар Абдурахмонович, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Хамидов Босит Набиевич, техника фанлари доктори, профессор; Мухторов Нуриддин Шамсиддинович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёдан яратилган адсорбентлар композициясида парафинларни чуқур тозалаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий гил минералларини кислота билан ишлов бериш жараёнида механик-кимёвий фаоллаштиришни қўллаш зарурлиги асосланган;
парафинлар ва церезинларни чуқур тозалаш учун адсорбент композициялар яратишнинг илмий принциплари ишлаб чиқилган;
механик-кимёвий активатор ёрдамида маҳаллий гил минералларни кислота билан фаоллаштиришнинг мақбул шартлари аниқланган;
яратилган адсорбентлар композицияларида парафинлар, церезинлар ва уларнинг аралашмаларини чуқур тозалаш учун мақбул шароитлар ишлаб чиқилган;
маҳаллий гил минералларидан ва механик-кимёвий фаоллаштирувчидан фойдаланган ҳолда адсорбентлар композициясини олиш, шунингдек парафинлар, церезинлар ва уларнинг аралашмаларини биринчисидан фойдаланган ҳолда чуқур тозалаш технологиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Маҳаллий хомашёдан ишлаб чиқилган адсорбентларнинг композицияларида парафинларни чуқур тозалашда олинган илмий натижалар асосида:
минерал кислоталар эритмаларини қўллаб гилларни механик-кимёвий фаоллаштириш ёрдамида адсорбентлар олиш технологияси «Фаргона НҚИЗ»да амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2020 йил 5 октябрдаги 04-24-13-сон маълумотномаси). Натижада, махаллий гил минераллардан сорбцион фаоллиги юқори адсорбентлар олинди ва уларни  фаоллаштириш жараёнини 2–3соатга қисқартириш имконини берган;
церезин ва парафин аралашмасини гил адсорбентларида тозалаш технологияси «Фаргона НҚИЗ»да амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2020 йил 5 октябрдаги 04-24-13-сон маълумотномаси). Натижада, озиқ овқат саноати ва  тиббиётда қўлланиладиган юқори тозаликка эга бўлган парафин олиш имконини берган;
парафинларни ишлаб чиқилган адсорбентлар композицияси билан тозалаш технологияси «Фаргона НҚИЗ»да амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2020 йил 5 октябрдаги 04-24-13-сон маълумотномаси). Натижада, чет элдан келтирилаётган қимматбаҳо адсорбент ўрнига махаллий хом ашёлар асосида олинган арзон адсорбентлар композициясидан  фойдаланиб, юқори тозаликка эга бўлган парафинлар олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish