Sayt test rejimida ishlamoqda

Бозорова Найима Худойбердиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Полимерларни металл ацетатлари ёрдамида физик-механик хоссаларини модификациялаш», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Т1722. 
Илмий раҳбар: Тураев Эркин Рустамович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти, DSc.16/30.12.2019.Т.87.01.
Расмий оппонентлар: Нурқулов Файзулла Нурмўминович, техника фанлари доктори; Атаханов Абдумутолиб Абдупатто ўғли, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: таркибида металлорганик бирикмалар тутган модификацияланган полимер композит материалларни яратиш ва олиниш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
металл бирикмалари билан ишлов берилган, турли табиатли модификаторлар полимерларга қўшилганда уларнинг механик ва физик-кимёвий ҳоссалари яхшиланиши исботланган;
турли хил металл бирикмали модификаторлар ва полимерларни  (полиэтилен, полипропилен, полиамид), суюқ фазада аралаштириш усули ёрдамида, микро ва нано композит материаллар олишнинг технологик усуллари ишлаб чиқилган;
маҳаллий полимерларга 1,0; 3,0; 5,0 % ли металл бирикмали реакцион фаол модификатор (металл ацетатлар) билан ишлов берилганда, олинган нанокомпозитларнинг иссиқ бардошлилиги полиэтилен билан 12°С, полипропилен билан эса 10°С кўтарилиши аниқланган;
маҳаллий полимерлар ва металлацетат модификаторлар асосида  яратилган композитлар четдан келтирилаётганлар модификацияланган полимер материаллар ўрнини босиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Полимерларни металл ацетатлари ёрдамида физик-механик хоссаларини модификациялаш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
турли метал ацетатлари ёрдамида модификацияланган полиэтилен ва полипропилен олиш технологияси «INNOVATIVE CHEMICAL TECHNOLOGIYES» ва «POLYMER PIGMENTS» МЧЖ корхоналарида мустаҳкам полимер буюмлар ишлаб чиқаришда жорий қилинган («O’zkimyosanoat» АЖнинг 2020 йил 21-июлдаги 24-3125-сон маълумотномаси). Натижада, полимерга қўлланилган модификаторлар асосида ишлаб чиқарилган полимер маҳсулотларининг мустаҳкамлигини ва иссиқбардошлилигини ошириш имконини берган;
ишлаб чиқилган технология бўйича модификацияланган полиэтилен ва полипропиленлардан «WOOD POLYMER» МЧЖ ва «RUNO PLASTIK» МЧЖ корхоналарида термик барқарор полимер буюмлар олишда жорий қилинган («O’zkimyosanoat» АЖнинг 2020 йил 21-июлдаги 24-3125-сон маълумотномаси). Натижада, олинган модификаторлардан фойдаланиб янги турдаги модификацияланган термик барқарор полимерлар буюмлар олиш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish