Sayt test rejimida ishlamoqda

Хожиев Алиакбар Абдуманноповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сирдарё вилояти шароитида суғориладиган ерларнинг мелиоратив режимини бошқариш усулини такомиллаштириш», 06.01.02 – Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Т1697. 
Илмий раҳбар: Мурадов Рустам Анварович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.03/30.12.2019.Т.10.02.
Расмий оппонентлар: Икрамов Рахимджан Каримович, техника фанлари доктори, профессор; Авлиякулов Мирзоолим Авазович, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ошиб бораётган сув танқислиги шароитида Сирдарё вилоятининг кузги буғдой етиштириладиган ўтлоқи бўз тупроқли суғориладиган ерларининг мелиоратив режимини бошқариш усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кузги буғдойни субирригация усулида суғорилганда тупроқнинг туз режимининг, сизот сувлари сатҳи ва минерализациясининг динамикасига таъсири асосланган;
кузги буғдойни субирригация усулида суғориш ва шўр ювишда сув ресурсларни тақсимлаш усули Cирдарё вилоятининг ўтлоқи бўз тупроқлари шароитини инобатга олиб такомиллаштирилган;
тўлиқ факторли эксперимент натижасида кузги буғдой ҳосилдорлигининг сизот сувларининг чуқурлигига, тупроқнинг шўрланиш даражасига, суғоришлар сони ва мавсумий суғориш меъёрларига боғлиқлиги асосланган;
сизот сувларини суғоришга жалб этилганлигини инобатга олиб “тупроқ - ўсимлик - сув” тизимида намлик ва туз алмашуви жараёнининг моделлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Сирдарё вилояти ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида суғориладиган ерларида кузги буғдойни етиштиришда мелиоратив режимни бошқаришни такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
ётиқ зовурлардаги сизот сувлари сатҳини бошқариш орқали кузги буғдойни субирригация усулида суғориш Сув хўжалиги тасарруфидаги Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги «BEKCLUSTER» МЧЖга жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 2 апрелдаги 04/20-1078-сон маълумотномаси). Натижада, сизот сувларининг сатҳи 2 м бўлган шароитда 5,4 ц/га гача, 1 м бўлган шароитда эса 8,5 ц/га гача кузги буғдойдан қўшимча ҳосил олинишига эришилган; 
Cирдарё вилоятининг ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида кузги буғдойни субирригация усулида суғориш ва шўр ювишда сув ресурсларни тақсимлашнинг такомиллаштирилган усули Сув хўжалиги тасарруфидаги Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги «BEKCLUSTER» МЧЖга жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 2 апрелдаги 04/20-1078-сон маълумотномаси). Натижада, мавсумий суғориш меъёри 1043 м3/га дан 864 м3/га гача камайган;
турли механик таркибга эга бўлган тупроқларда субирригация усули қўлланилган шароитда “тупроқ – ўсимлик - туз” алмашинуви жараёнининг моделлари ишлаб чиқилиб сонли қийматлари баҳоланган ва Сув хўжалиги тасарруфидаги Ховос тумани сув хўжалиги бўлимига жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 2 апрелдаги 04/20-1078-сон маълумотномаси). Натижада, “мақбул мелиоратив” ва “мақбул суғориш” режимлари параметрлари асосланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish