Sayt test rejimida ishlamoqda

Нуриддинова Муяссар Муҳиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактабгача ёшдаги болаларда ҳаракат кўникма ва малакаларини шакллантиришда ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш методикаси”.13.00.04 - Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси ва13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Ped839.
Илмий раҳбарлар: Усмонходжаев Талъат Саидович, педагогика фанлари доктори, профессор; Шопулатов Абдималик  Нуриллаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмо¬ний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Реd.28.01.
Расмий оппонентлар: Абдиев Абдулла Носирович,педагогика фанлари доктори, профессор;Эшназаров Жўрақул Эшназарович,педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача ёшдаги болаларни жисмоний тарбия жараёнида ҳаракат - кўникма ва малакаларини шакллантиришда қўлланиладиган  ҳаракатли ўйинлар методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача ёшдаги болаларни ёш кесимида жисмоний ривожланганлик  даражалари (антропометрия, динамометрия, спирометрия,) асосида (қадамлар сони, босиб ўтилган масофа) сарфланган килокалория кўрсаткичлари бўйича ҳаракат фаоллиги  илмий асослаб берилган;
мактабгача ёшдаги болаларни жисмоний ривожлантиришда йирик моторика, майда моторика ва сенсомоторика сезгиларини шакллантиришга йўналтирилган дастур асосида болаларнинг кўникма ва малакалари такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилотлари жисмоний тарбия йўриқчиларифаолиятининг намунавий меъёрий ҳужжатлари асосида (тақвимий режа, барча гуруҳларда асосий ҳаракат турларини режалаштириш, ҳаракатли ўйинлар режаси, жисмоний-соғломлаштирувчи тадбирларни ташкил этиш режаси, йўриқчининг регламенти) шакл ва мазмуни оптималлаштирилган;
мактабгача ёшдаги болаларда жисмоний ҳаракатларни бажариш кўникма ва малакаларини ривожлантиришга қаратилган илмий-методик тавсиялар асосида ҳаракатли ўйинлар билан янги машғулот ишланмалари  ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Мактабгача ёшдаги болаларни ҳаракат кўникма ва малакаларини ошириш юзасидан ўтказилган тажрибалар асосида: 
мактабгача ёшдаги болаларни ёш кесимида жисмоний ривожланганлик  даражалари (антропометрия, динометрия, спирометрия,) асосида (қадамлар сони, босиб ўтилган масофа) сарфланган килокалория кўрсаткичлари бўйича ҳаракат фаоллиги юзасидан олинган натижалар асосда «Мактабгача таълим муассасаларида жисмоний тарбия» ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 27 декабрдаги 1186-сон буйруғи, 1186-044 рақамли гувоҳнома). Натижада, 3-5 ёшли болаларда функционал кўрсаткичлар - 6,23% га ривожланганлиги кузатилган;
мактабгача ёшдаги болаларни жисмоний ривожлантириш ва ҳаракатларни бажаришда йирик моторика, майда моторика ва сенсомоторика сезгиларини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар «Мактабгача таълим муассасаларида жисмоний тарбия» ўқув қўлланмасида акс этган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 27 декабрдаги 1186-сон буйруғи, 1186-044 рақамли гувоҳнома). Натижада, 3-7 ёшли болаларда жисмоний кўникма ва малакалари  13,17% га такомиллашган; 
мактабгача таълим ташкилотлари жисмоний тарбия йўриқчиларининг фаолияти ва меъёрий ҳужжатлари (тақвимий режа, барча гуруҳларда асосий ҳаракат турларини режалаштириш, спорт мусобақалари режаси, жисмоний-соғломлаштирувчи тадбирларни ташкил этиш режаси, йўриқчининг регламенти) республика мактабгача таълим ташкилотлари жисмоний тарбия йўриқчилари учун меъёрий ҳужжатлар мажмуи, электрон иш журнали бўйича таклифлар амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 23 июндаги 03-01-10-1564-сон маълумотномаси). Натижада, жисмоний тарбия йўриқчилари иш ҳужжатлари самарадорлиги 60%га оптималлаштирилган;
ишлаб чиқилган жисмоний тарбия методикаси асосида мактабгача таълим ташкилотида машғулотлар самарадорлиги ортиб,  мактабгача ёшдаги болаларда ҳаракатларни бажариш кўникма ва малакаларини ривожлантиришга қаратилган илмий-методик тавсиялар асосида ҳаракатли ўйинлар билан машғулот ишланмаларининг янги тузилмаси ишлаб чиқилган, болаларнинг фаол ҳаракатланиши кузатилиб, жисмоний машқларни сифатли бажарилишига эришилди (Ўзбекистон  Республикаси  Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 23 июндаги 03-01-10-1564-сон маълумотномаси). Натижада, 5-7 ёшли болаларда ҳаракат фаоллиги - 10,79%га ортишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish