Норматов Иброҳимали Холмаматовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Функционал жадваллар алгебраси асосида мураккаб тизимларни бошқаришнинг алгоритмик моделлари», 05.01.02-Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.DSc/FM124.
Илмий маслаҳатчи: Кабулов Анвар Василович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.FМ.01.02.
Расмий оппонентлар: Игамбердиев Хусан Закирович, техника фанлари доктори, академик; Шакенов Канат Кожахметович, физика-математика фанлари доктори, профессор (Қозоғистон);Утеулиев Ниетбай Утеулиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Турин политехникауниверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади функционал жадваллар алгебраси ва математик моделлаштириш усулларидан фойдаланиб мураккаб тизимлар учун алгоритмик бошқариш моделларини яратиш ва уларни автоматлаштирилган тизимларга тадбиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
функционал жадваллар ва чекли автоматлар асосида мураккаб тизимларни бошқарувчи алгоритмик моделларни яратиш методологияси ишлаб чиқилган;
функционал жадваллар асосида мураккаб тизимларни бошқариш муаммоларини ҳал қилувчи иш ўринлари комплексларини синтезлашнинг алгоритмик модели ва усуллари ишлаб чиқилган;
чекли автоматлар ва бул функциялари кўринишида берилган агрегатли бошқарув мониторлари яратилган;
мураккаб тизимларда қарор қабул қилиш ва лойиҳалаш жараёнини амалга ошириш учун дискрет экстремал масалаларнинг алгоритмик ечими топилган;
бир xил xотирали ўзаро тенг бўлган алгоритмларнинг барча синфлари учун мажорант бошқарув алгоритмлари мавжудлиги ҳақидаги теоремалар исботланган;
Шеннон масаласига асосланган уч қийматли монотон функциялар синфлари учун кодларни очиш ва максимал юқори нолларни топиш масаласи ечилган;
дискрет экстремал масалаларни алгоритмик ечимида к-қийматли мантиқнинг қисман аниқланган функцияларини инвариант давоми ҳақидаги теорема исботланган;
ўзаро боғлиқ динамик тузилишга эга бўлган объектларни бошқариш учун алгоритмик агрегатив тизим яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Функционал жадваллар алгебраси ва математик моделлаштириш усулларидан фойдаланиб мураккаб тизимлар учун алгоритмик бошқариш моделларини яратиш ва уларни автоматлаштирилган тизимларга тадбиқ этиш бўйича олинган натижалар асосида:
дискрет ва экстремал масалаларнинг аниқ оптимал ечимини топиш учун ишлаб чиқилган комплекс алгоритмларидан “Тахиатош дон маҳсулотлари” акционерлик жамиятининг ишлаб чиқариш жараёнларини бошқаришда фойдаланилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 26 ноябрдаги 33-8/8342–сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқариш самарадорлигини 20% га ошириш имконини берган;
назорат тизимларини, мураккаб объектларни ҳамда теxнологик жараёнларни оптималлаштириш учун ишлаб чиқилган функционал жадвал ва автоматик бошқариш алгоритмидан “Тахиатош туман Сув хўжалиги”да сув ва энергия манбаларининг истеъмолини оптималлаштиришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув xўжалиги вазирлигининг 2019 йил 16 сентябрдаги 01/10-3-387–сон маълумотномаси). Натижада,сув ва энергия сарфини 15% га камайтириш имконини берган;
имитацион модел ва бошқариш тизимларини ишлаб чиқиш учун яратилган автоматлаштирилган тизимидан Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги бўлимларининг фаолиятини бошқаришни оптималлаштириш ва модернизациялашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 25 ноябрдаги 01/1499-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқариш самарадорлигини 15% га ошириш имкон берган;
мураккаб тизимларда бошқариш алгоритмини оптималлаштириш учун яратилган функционал жадваллар алгебрасининг назарий асослари ва универсал усулларидан Нукус туман “Фермер ва дехқон хўжалиги ҳамда уй-жой мулкдорлар кенгаши”да хом ашё ва энергия манбалари сарфини камайтиришда, шунингдек техника хафсизлигини яхшилашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ xўжалиги вазирлигининг 2019 йил 28 ноябрдаги 01/03-3516-сон маълумотномаси). Натижада,қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини 15% га ошириш имконини берган.