Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурохмонов Шавкатжон Хасановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Роторли дон майдалагичнинг параметрларини асослаш”,05.07.01–Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш(техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Т941.
Илмий раҳбар:Алижанов Джабпар, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSс.03/30.12.2019.Т.10.01.
Расмий оппонентлар: Тўхтақўзиев Абдусалим, техника фанлари доктори, профессор; Қаршиев Фахридин Умарович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: “BMKB-Agromash”АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади роторли дон майдалагичнинг технологик иш жараёни, унинг параметрлари ва иш режимларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
донларни ротор ва статор пазлари оралиғида сифатли майдалаш имконини берадиган роторли дон майдалаш қурилмаси ишлаб чиқилган;
майдалагич ишчи камерасига киришдаги ротор ва статор пазлари ўлчамлари доннинг диаметри ва майдаланиш деформациясини ҳисобга олган ҳолда аниқланган;
майдалагич роторнинг айланишлар сони дон бўлагининг радиал йўналишда ҳаракатланишини таъминлаш шартидан келиб чиқиб асосланган;
ротор ва статор оралиғида доннинг сиқилиши ва майдаланиш кўрсаткичлари майдалагич ишчи қисмларининг геометрик параметрлари ва тезлик режимларига боғлиқ ҳолда аниқланган;
дон майдалагич мақбул параметрлари қурилма юқори иш унумида майдалашга сарфланадиган энергиянинг энг кам бўлишини ҳисобга олган ҳолда асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Роторли дон майдалагичнинг параметрларини асослаш бўйича тадқиқотлар натижалари асосида:
дон материалларини майдалайдиган роторли майдалагичга Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган (“Дон материалларини оқлаш ва қобиғини ажратиш қурилмаси”, FAР № 01131-2014 й.) Натижада, майдалагич пазларга эга ротор ва статордан ташкил топган роторли дон майдалагич қурилмасини ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
роторли дон майдалагич Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани фермер хўжаликларида жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 26-июндаги 02/023-1918-сон маълумотномаси). Натижада, донларни майдалаб, озуқа тайёрлашда меҳнат сарфини 1,33 мартага ва жараённинг энергия сиғимини эса 1,81 мартага камайтириш имконига эга бўлинган;
роторли дон майдалагични ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун лойиҳа- конструкторлик хужжатлари «Агрегат заводи» АЖда жорий қилинган(Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 26-июндаги 02/023-1918-сон маълумотномаси). Натижада, энергия ва ресурстежамкор роторли дон майдалагични ишлаб чиқариш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish