Sayt test rejimida ishlamoqda

Исроилова Руҳшона Суннатовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бошланғич синф она тили дарсларини лойиҳалаш жараёнида ўқувчиларни фаоллаштириш технологияси», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Ped790. 
Илмий раҳбар: Маҳмудов Мэлс Ҳасанович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса  номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети,  PhD.03/27.02.2020.Fil.72.09. 
Расмий оппонентлар: Киямов Нишон Садикович, педагогика фанлари доктори, профессор; Юлдашева Дилором Нигматовна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф она тили дарсларини лойиҳалаш жараёнида ўқувчиларни ижодий фаоллаштириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф она тили фани мазмунининг жараёний ва воситавий хусусиятлари, ўқувчи ва ўқув материаллари орасидаги боғланишларнинг шаклланганлик даражаси малака талабларидаги коммуникатив компетенциялар асосида исботланган;
она тили дарсларида ўқувчиларни фаоллаштириш технологияси моделининг ташкилий компоненти ёндашувлар (мантиқий, эвристик, интегратив, авторитар, танқидий, когнитив-прагматик) ва тамойиллар (илмийлик, узвийлик, кетма-кетлик, кўргазмалилик, мобиллик, моделлаштириш)  асосида далилланган; 
бошланғич синф она тили дарсларини лойиҳалаш жараёнида ўқувчиларни фаоллаштиришнинг таянч компетенциялари тил ва тафаккурнинг ўзаро диалектик  қонуниятлари асосида интеграциялаш технологиясининг фарқланиши асосланган;
ўқувчиларни ижодий фаоллаштиришда қўлланадиган интерфаол методлар (activating game technologies, competing teams, performing didactic functions) ва ижодий характердаги ўқув топшириқларини бажаришда ўқитувчи ҳамда ўқувчи  ҳамкорлиги асосида ташкил этишнинг воқеланиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бошланғич синф она тили дарсларини лойиҳалаш орқали ўқувчиларни фаоллаштириш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида: 
бошланғич синф она тили фани мазмунининг жараёний ва воситавий хусусиятлари, ўқувчи ва ўқув материаллари орасидаги боғланишларнинг шаклланганлик даражаси малака талабларидаги коммуникатив компетенциялар каби хулосалардан А1-ҚХ-1-95207-рақамли «Замонавий дарсларда концептризм тамойили асосида тақдим этиладиган ўқув материалларини танлаш ва лойиҳалаш» номли амалий лойиҳада (2012-2014 йй.) фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 11 сентябрдаги 89-03-3251-сон маълумотномаси). Натижада, она тили дарсларида ўқувчиларни фаоллаштириш технологияси ташкилий компонентнинг ёндашувлари (мантиқий, эвристик, интегратив, авторитар, танқидий, когнитив-прагматик)  ва тамойиллари (илмийлик, узвийлик, кетма-кетлик, кўргазмалилик, мобиллик, моделлаштириш) асосида такомиллаштирилган; 
бошланғич синф она тили дарсларини лойиҳалаш жараёнида ўқувчиларни фаоллаштиришнинг таянч компетенциялари тил ва тафаккурнинг ўзаро диалектик  қонуниятлари асосида интеграциялаш технологияси ҳақидаги хулосалардан А1-ХТ-0-92997-рақамли «Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари» номли амалий лойиҳада (2012-2014 йй.) фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 11 сентябрдаги 89-03-3251-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу таклифлар бошланғич синф она тили дарсларини лойиҳалаш ўқув жараёнининг сифатига ва самарадорлигининг ошишига хизмат қилган;
бошланғич синф она тили дарсларини лойиҳалаш жараёнида ўқувчиларни фаоллаштириш технологиясининг ҳозирги даражасини таҳлил қилиш, фаоллаштириш имкониятларини излаш, фаоллаштириш технологияси бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга оид хулосаларидан Ф3-2016-0908165532 - рақамли «Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси» номли фундаментал лойиҳада (2017-2020 йй.) фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 ноябрдаги 89-03-4801-сон маълумотномаси). Натижада, она тили таълимида ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини такомиллаштириш, она тили дарсларининг самарадорлигини ошириш жараёнини ташкил этиш, мазмунини бойитиш, ўқув-тарбия жараёнининг сифати ва самарадорлигини таъминлаш принциплари ва воситалари ҳамда бошланғич синфларнинг она тили дастури ва дарсликларининг мазмуни билан боғлиқлиги асосланган;
бошланғич синф она тили дарсларини лойиҳалаш жараёнида ўқувчиларнинг психологик муҳофазасини шакллантириш, уларнинг касбий тафаккурини ривожлантиришда психологик жиҳатдан тайёргарлигини оширишга оид хулосалардан  ОТ-Ф1- рақамли «Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари» мавзусидаги амалий лойиҳада (2018-2020 йй.) фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 ноябрдаги 89-03-4801-сон маълумотномаси). Натижада, мактаб ўқувчиларида миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантириш, уларнинг психологик жиҳатдан тайёргарлигини ошириш жараёнида хулосалар чиқаришга эришилган;  
бошланғич синф она тили дарсларини лойиҳалаш жараёнида ўқувчиларни ижодий фаоллаштиришда (activating game technologies, competing teams, performing didactic functions) интерфаол методлар ва ижодий характердаги ўқув топшириқларини бажаришда, ўқув-билув фаолиятини ўқитувчи ва ўқувчи  ҳамкорлиги асосида ташкил этиш бўйича тавсиялар «Она тили таълимида ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини лойиҳалаштириш» номли методик кўлланманинг мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 11 сентябрдаги 89-03-3251-сон маълумотномаси). Натижада,  ушбу таклифлар бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий қобилиятларини ўстириш, ривожлантириш жараёнига тегишли таҳлилларни ёритиб беришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish