Sayt test rejimida ishlamoqda

Азимова Дилафруз Мирзатуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):«Ўзбекистонда давлат қарзини бошқаришни такомиллаштириш»,08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит(иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2020.2.PhD/Iqt1356.
Илмий раҳбар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Худойқулов Садриддин Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент;Давронов Шухрат Зухурович, иқтисодиёт фанлари номзоди, PhD.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда давлат қарзини бошқаришни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат қарзининг ҳажми, унга хизмат кўрсатиш, давлат кафолатлари бериш бўйича ваколатларни қонун чиқарувчи ва ижро этувчи органлар ўртасида иерархияга асосланган ҳолда тақсимлаш орқали давлат қарзини бошқаришда ваколатли субъектларнинг ролини белгилаш таклиф этилган;
давлат қарзи юзага келишида давлат дастурлари, бюджет дефицити ва фавқулодда ҳолат учун алоҳида чегаравий меъёрларни жорий этиш таклифи асосланган; 
ички бозорда давлат облигацияларининг қисқа ва узоқ муддатли шаклларини жойлаштиришда жисмоний ва юридик шахслар томонидан сотиб олишга нисбатан тамойилларни белгилаш натижасида норезидентлар учун ҳам иштирок этиш қоидаларини жорий этиш асосланган;
ташқи қарз юзасидан ҳукумат кафолати берилишида давлат ҳокимият органлари ҳамда хусусий сектор учун алоҳида мезонларни шакллантириш ва жорий этиш зарурлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистондадавлат қарзини бошқаришни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
давлат қарзининг ҳажми, унга хизмат кўрсатиш, давлат кафолатлари бериш бўйича ваколатларни қонун чиқарувчи ва ижро этувчи органлар ўртасида иерархияга асосланган ҳолда тақсимлаш орқали давлат қарзини бошқаришда ваколатли субъектларнинг ролини белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан давлат қарзини бошқаришнинг қонунчилик асосларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатасининг 2020 йил 9 июндаги 04/1-1491-сон маълумотномаси). Таклифнинг амалиётда қўлланилиши натижасида Ўзбекистонда давлат қарзини бошқаришда ваколатли субъектларнинг ролига аниқлик киритилиши орқали мазкур жараён самарадорлигини ошириш имкони яратилган;  
давлат қарзи юзага келишида давлат дастурлари, бюджет дефицити ва фавқулодда ҳолат учун алоҳида чегаравий меъёрларни жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан давлат қарзини бошқаришнинг қонунчилик асосларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2020 йил 9 июндаги 04/1-1491-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётда қўлланилиши натижасида Ўзбекистонда давлат қарзини бошқаришда давлат дастурлари, бюджет дефицити ва фавқулодда ҳолат учун алоҳида белгиланган чегаравий меъёрлар орқали давлат қарзи ҳажмини назорат қилиш ҳамда унга хизмат кўрсатишни самарали ташкил этиш имкони яратилган;  
ички бозорда давлат облигацияларининг қисқа ва узоқ муддатли шаклларини жойлаштиришда жисмоний ва юридик шахслар томонидан сотиб олишга нисбатан тамойилларни белгилаш натижасида норезидентлар учун ҳам иштирок этиш қоидаларини татбиқ этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан давлат қарзини бошқаришнинг қонунчилик асосларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2020 йил 9 июндаги 04/1-1491-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётда қўлланилиши натижасида ички бозорда қисқа ва узоқ муддатли давлат облигацияларини жойлаштиришда норезидентларнинг иштирокини таъминлаш орқали мазкур жараённи фаоллаштириш имкони яратилган;
ташқи қарз юзасидан ҳукумат кафолати берилишида давлат ҳокимият органлари, хусусий сектор учун алоҳида мезонларни шакллантириш ва жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан давлат қарзини бошқаришнинг қонунчилик асосларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2020 йил 9 июндаги 04/1-1491-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётда қўлланилиши натижасида ташқи қарз юзасидан ҳукумат кафолати берилишида давлат ҳокимият органлари, хусусий сектор учун алоҳида мезонларнинг  белгиланиши кафолатлар тақдим этиш самарадорлигининг ошишига имкон яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish