Sayt test rejimida ishlamoqda

Аджимуратов Дилмурат Серикхановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):«Юқори босимли сув омборли гидроузеллар сув ташлама иншоотларида оқим энергиясини сўндириш даражаси ва хавф тоифаси нормасини баҳолаш», 05.09.06 –Гидротехника ва мелиорация қурилиши (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2. PhD/T.1665.
Илмий раҳбар: Янгиев Асрор Абдихамидович,техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти,DSc.03/30.12.2019.Т.10.02.
Расмий оппонентлар:Бозоров Дилшод Раимович, техника фанлари доктори, профессор;
Хамдамов Бекмамат, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот:Тошкент архитектура-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тангенциал уюрмали сув ташлагич сув олиб кетувчи туннел конструкцияси конфузор ва сўндиргич камерасидан иборат бўлганда назарий ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш ва сув омборларининг хавф категориясини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
уюрма шахтали сув ташлагич сув олиб кетувчи туннель конструкцияси конфузор ва сўндиргич камерасидан иборат бўлганда дисперсли бурама оқимнинг математик модели шахтадан ҳаво тортилишини инобатга олиб ишлаб чиқилган;
конфузорда бурама оқим тезликлари, босим ва солиштирма энергия тақсимоти шахтадан ҳаво тортилишини инобатга олиб аниқланган;
сув омборларида хавф категориясини баҳолаш учун таъсир этувчи омиллар белгиланган;
сув омборлари хавфсизлигини баҳолаш учун хавф категорияларини инобатга олиб тавсиялар ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Сув омборли гидроузеллар сув ташлама иншоотларида сув олиб кетувчи туннель конфузор қисмини гидравлик ҳисоблаш усулининг такомиллашганлиги ва сув омборлари хавфсизлиги бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш асосида:
уюрма шахтали сув ташлагич сув олиб кетувчи туннел конструкцияси конфузор ва сўндиргич камерасидан иборат бўлганда дисперсли бурама оқимнинг математик модели Сув хўжалиги вазирлиги қошидаги “Сувлойиҳа” ДУКда Кармана гидроузели сув ташлаш трактидаги сув энергиясини сўндириш иншооти реконструкциясини лойиҳалашда жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 30 октябрдаги 04/20-3244-сон маълумотномаси). Натижада, гидроузел сув ташлаш иншоотининг ишончли ва хавфсиз ишлаш имконияти яратилган;
конфузорда аниқланган бурама оқим тезликлари, босим ва солиштирма энергиясининг тақсимоти Сув хўжалиги вазирлиги қошидаги “Сувлойиҳа” ДУКда Кармана гидроузели сув ташлаш трактидаги сув энергиясини сўндириш иншооти реконструкциясини лойиҳалашда жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 30 октябрдаги 04/20-3244-сон маълумотномаси). Натижада, гидроузел сув ташлаш иншоотининг танланган кесимида компьютер дастури асосида тезиклар, босим ва энергия тақсимланишини аниқлаш имкониятига эришилган;
сув омборлари хавфсизлигини баҳолаш учун ишлаб чиқилган тавсиялар Сув хўжалиги вазирлиги қошидаги Қашқадарё вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармасига қарашли Лангар, Қизилсув ва Қалқама сел-сув омборларида жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 30 октябрдаги 04/20-3244-сон маълумотномаси). Натижада, Лангар, Қизилсув ва Қалқама сел-сув омборларининг хавф категориялари баҳоланган ҳамда уларнинг хавфсиз ва ишончли ишлаши учун имкониятлар яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish