Sayt test rejimida ishlamoqda

Одинаева Зебинисо Иброҳимовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек миллий идентиклиги аксиологик тамойиллари ва қонуниятларига фалсафий концептуал ёндошув», 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Fal120.
Илмий раҳбар: Мадаева Шаҳноза Омонуллаевна фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:Ўзбекистон Миллий университети, DSc.30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Адҳам Мамадалиевич Юнусов, Россия табиий фанлар академияси академиги,  фалсафа фанлари доктори;  Жуманиёз Султонович Раматов профессор, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек миллий идентиклиги шаклланишидаги аксиологик тамойиллар ва қонуниятларнинг фалсафий-концептуал таҳлилини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгииги: 
Ўзбек халқи тарихида ижтимоий-сиёсий жараёнларда амал қилган миллий идентиклик, миллий идентификация тушунчалари аксиологик тамойил нуқтаи назаридан асосланган; 
ўзбек миллий идентиклигини тарихий тараққиёт қонунияти аксиологик тамойиллар билан мутаносиб шакллангани зардуштийлик, ислом дини мисолида далилланган;
миллий урф-одат, маросим, қадриятлар миллий идентикликнинг атрибутив жиҳатлари эканлиги илмий исботланган;
миллий идентиклик  аксиологик қонуниятлар асосида миллий давлатчиликни шакллантирувчи жараён эканлиги очиб берилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбек миллий идентиклиги аксиологик тамойил ва қонуниятларига фалсафий концептуал ёндошувини ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида: 
ўзбек халқи тарихида ижтимоий-сиёсий жараёнларда амал қилган миллий идентиклик, миллий идентификация тушунчаларининг мазмуни аксиологик тамойил нуқтаи назаридан очиб берилганлигига оид хулосалардан “Ўзбек миллий идентиклиги” номли социологик сўровномада фойдаланилган. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 11 ноябрдаги 01-11-сон маълумотномаси). Олинган натижалар талаба ёшларнинг ўзбек миллий идентиклигининг намоён бўлишида анъана ва қадриятларнинг нечоғли аҳамиятли эканлигини англашга хизмат қилган;
ўзбек миллий идентиклигини тарихий тараққиёт қонунияти аксиологик тамойиллар билан мутаносиб шакллангани зардуштийлик, ислом дини мисолида илмий асосланганлигига оид хулосаларидан Олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицей педагог кадрларини малакасини ошириш маркази курсларининг “Олий таълим муассасалари педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш, малакасини ошириш” қўлланмаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 7 январьдаги 89-03-86-сон маълумотномаси). Олинган натижалар олий таълим тизимида кадрларни тайёрлашни ривожлантиришда ўзбек миллий идентиклиги ва аксиологик қонуниятларининг шаклланишига хизмат қилган;
миллий урф-одат, маросим, қадриятлар миллий идентикликнинг атрибутив жиҳатлари эканлигига оид  илмий–амалий натижаларидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2019 йил 2 ноябрдаги 1023-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси”ни ташкил этишда  фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш Бош илмий методик маркази 2020 йил 6 январдаги 01-04 сон маълумотномаси). Натижада, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларининг ўқув-услубий таъминотини бойтиш ҳамда ўқитиш сифатини оширишга эришилган;
миллий идентиклик аксиологик қонуниятлар асосида миллий давлатчиликни шакллантирувчи омил эканлигига оид хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг “Ёшлар маънавий камолотида илмий ва диний қадриятлар уйғунлигини таъминлашнинг янгича инновацион технологияларини тарғибот этиш” номли илмий-амалий лойиҳасини ташкил этишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази 2020 йил 15 октябрдаги 030/7-878–сон  ва марказнинг Шайхонтохур туман бўлинмасининг 2020 йил 5 июндагаги 01-01/44-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар маънавий камолотида дунёвий ва диний қадриятлар уйғунлигини таъминлашнинг инновацион ғояларни шакллантиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish