Sayt test rejimida ishlamoqda

Амонтурдиева Шоира Равшановнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек диний матнининг функционал-стилистик тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Fil933.
Илмий раҳбар: Каримов Суюн Амирович, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Жабборов Хўжамурод, филология фанлари доктори; Улуқов Носиржон Муҳаммадалиевич, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Жиззах педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбекча диний матнларнинг тил хусусиятларини таҳлил қилиш ва шу орқали унинг ўзига хос жиҳатлари, танланиш имкониятлари, услубий  ва ўзбек тили функционал услублари тизимида тутган ўрнини кўрсатиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
диний матнлар вазифавий-услубий жиҳатдан таҳлил қилиш орқали унинг ўзбек тили функционал-стилистик тизимидаги ўрни очиб берилган;
диний матнларнинг лексик-семантик, семантик-услубий, грамматик хусусиятлари аниқланиб, ўзбек тили функционал услубларига хосланиши асосланган;
диний матнларда тил бирликлари намоён бўлишининг лингвистик ва экстралингвистик хусусиятлари фактик материаллар билан далилланган;
диний матнларнинг фонетик хусусиятлари экспериментал тадқиқ қилиниб, унинг адабий тил меъёрларига амал қилиниш даражаси аниқланган ва ёзма диний матнларнинг имловий хусусиятларига доир тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбек диний матнининг функционал-стилистик тадқиқи  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек диний матнининг функционал-стилистик тадқиқи юзасидан олинган хулосалар ОТ-Атех-2018-519-рақамли «Компьтер имитацион моделлар асосидаги виртуал ресурсларни веб иловасини дастурий таъминотини яратиш» лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 26 октябрдаги 89-03-4197 cон маълумотномаси); Натижада талабаларнинг диний матнлар услуби бўйича маълумот олишига хизмат қилган;
тадқиқот натижаларидан Сурхондарё вилоятидаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан чоп этилган «Ҳаким Термизий» (У.Уватов, Ж.Чўтматов), «Имом Термизий» (У.Уватов, О.Жўраев), «Абу Бакр Варроқ Термизий» (Ж.Чўтматов) рисолаларида фойдаланилган (Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг 2020 йил 8 июлдаги №1479-сонли маълумотномаси). Натижада рисолалар диний матнлар услуби бўйича маълумот билан бойитилган.
диссертация материалларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Сурхондарё вилояти  телеканалининг «Тил миллат кўзгуси», «Муносабат», «Ҳидоят сари» кўрсатувлари сценарийсини  тайёрлашда (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2020 йил 17 мартдаги 01-01-80-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар диний матнларининг ўзбек тилидаги нутқий услублардаги вазифаси билан бойитилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish