Sayt test rejimida ishlamoqda

Ярматов Рахимбой Бахрамовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бўлажак тарих ўқитувчиларининг касбий методик тайёргарлигини такомиллаштириш», 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тарих) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.DSc/Ped112.
Илмий маслаҳатчи: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04 рақамли бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор; Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Расулов Бахтиёр Махмуджонович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак тарих ўқитувчиларининг касбий методик тайёргарлик ҳолатини таҳлил қилиш ва уларни такомиллаштириш бўйича назарий ғоялар, илмий-услубий қарашларни тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инновацион ёндашув асосида бўлажак тарих ўқитувчиларининг касбий методик тайёрлаш жараёни имитацион технологиялари (тренинг, дебат, лойиҳалаш)га устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган; 
бўлажак тарих ўқитувчисининг касбий методик тайёргарлик кўрсаткичлари даражаси когнитив, индивидуал, ижодий ташхис этиш компонентларига устуворлик бериш орқали баҳолаш портфолио технологиялари (диагностик, мотивацион, ривожлантириш, коррекциялаш) кўрсатиб берилган;
бўлажак тарих ўқитувчилари касбий методик тайёргарлигининг полифактор модели касбий йўналтирилган муҳит ва шахсий-фаолиятли ёндашувлар тарих фани бўйича тадқиқотларга устуворлик бериш орқали очиб берилган;
муаммоли-интегратив ёндашув бўйича бўлажак тарих ўқитувчиларининг тадқиқотчилик компетентлиги лойиҳаланадиган таълим сифатининг интегратив кўрсаткичлари (махсус, психологик-методик, хусусий-методик, технологик-методик) орқали аниқланган;
бўлажак тарих ўқитувчиларининг касбий методик тайёргарлиги касбий тайёргарлик сифати индивидуал таълим траекториялари (мазмунли, фаолиятли, жараёнли) ижодкорлик ёндашуви асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бўлажак тарих ўқитувчиларининг касбий методик тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича илмий натижалар асосида:
бўлажак тарих ўқитувчиларининг касбий методик тайёргарлигида аниқланган интеллектуал ижодий тафаккурни ривожлантирувчи яратувчанлик фаолияти структураси “Ўзстандарт” агентлигининг 2014 йил 18 сентябрдаги 4574-сон қарори билан тасдиқланган бакалавриат йўналишлари «Педагогика соҳаси» Давлат таълим стандарти ҳамда малака талаблари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 21августдаги 303-сон, 2017 йил 24 августдаги 603-сон буйруқлари). Мазкур компетенциялар педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг методик билимларини оширишга хизмат қилган;
когнитив, индивидуал, ижодий ташхис этиш компонентлари орқали бўлажак тарих ўқитувчисининг касбий методик тайёргарлик даражаси кўрсаткичлари “Тарих ўқитиш методикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 февралдаги 89-03-727-сон маълумотномаси). Мазкур дарслик Республика Олий таълим муассасаларида бўлажак тарих ўқитувчиларининг касбий методик тайёргарлигини шакллантириш, ривожлантириш ва такомиллаштиришга хизмат қилган;
касбий йўналтирилган муҳит ва шахсий-фаолиятли ёндашувлар орқали такомиллашган бўлажак тарих ўқитувчилари касбий методик тайёргарлигининг полифактор моделига оид таклифлар А-1-121 рақамли “Миллий тарбия ва ёшлар дунёқарашини шакллантириш” (2015-2017 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 февралдаги 89-03-727-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак тарих ўқитувчиларининг касбий методик тайёргарлигини такомиллаштириш имконияти кенгайтирилган;
лойиҳаланадиган таълим сифатининг интегратив кўрсаткичлари орқали такомиллашган бўлажак тарих ўқитувчиларининг тадқиқотчилик компетентлигига оид таклифлар КА1-002 рақамли “Узлуксиз таълимнинг касбга йўналтирилган мазмунини класстер технологиялари асосида ишлаб чиқиш ва жорий этиш” (2015-2017 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 февралдаги 89-03-727-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак тарих ўқитувчилари ҳалқаро стандартлар ва миллий тадқиқотчилик компетентлигининг педагогик мониторингини ўтказиш методикасини такомиллаштириш имконияти яратилган;
бўлажак тарих ўқитувчиларининг касбий методик тайёргарлиги механизмлари орқали илк бора ишлаб чиқилган махсус курсларнинг методик таъминоти “Тарих ўқитиш методикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 февралдаги 89-03-727-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак тарих ўқитувчиларининг касбий методик тайёргарлиги ривожланганлик даражасини аниқлаш тизими такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish