Sayt test rejimida ishlamoqda

Бўрихонов Бахтиёр Холмирзаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Учламчи аминларни алкилгалогенлаш реакциялари», 02.00.03 – Органик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/K110. 
Илмий раҳбар: Холиқов Турсунали Суюнович, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Махсумов Абдулхамид Гафурович, кимё фанлари доктори, профессор; Ходжаниязов Хамид Уткурович, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: учламчи аминларни алкилгалогенлаш реакциялари натижасида тўртламчи аммоний тузларини синтез қилиш ва олинган бирикмалар тузилишини ҳамда биологик фаолликларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор N-бутилморфолиннинг монохлорсирка кислотаси эфирлари ва амиди билан реакцияларидан таркибида азотли гетероцикл, галоген (хлор) атоми ва мураккаб эфир гуруҳи сақлаган тўртламчи аммоний тузлари синтез қилинган;
тўртламчи аммоний тузларини олишга қаратилган тадқиқотларда монохлорсирка кислотаси алкил ва арил эфирларининг реакцион қобилияти, шунингдек, ароматик ва гетероциклик аминларнинг реакцион қобилияти ўзаро таққосланиб, ушбу бирикмаларнинг фаоллик қатори аниқланган;
ароматик ва гетероциклик учламчи аминлар ва монохлорсирка кислотасининг турли эфирлари асосида синтез қилинган тўртламчи аммоний тузларининг стимуляторлик, гербицидлик ва инсектицидлик фаолликлари аниқланган;
синтез қилинган тўртламчи аммоний тузлари молекуласидаги фаол марказлар ва электронлар тақсимоти, энергетик катталикларини аниқлашга қаратилган квант кимёвий ҳисоблаш асосида нуклеофил реагентлар сифатида қўллаш мумкинлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ароматик ва гетероциклик учламчи аминларни алкилгалогенлаш реакциялари натижасида олинган тўртламчи аммоний тузларининг синтези бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
тўртламчи аммоний тузларидан N-бензил-1-(2,5-диметилфенил)-N,N-диметиламмоний хлорид ва N-бензил-1-(2,5-диметилфенил)-N,N-диметилбензиламмоний хлорид қурилмалардаги коррозия жараёнига қарши ингибиторлар сифатида Муборак газни қайта ишлаш заводида амалиётга жорий қилинган (Муборак газни қайта ишлаш заводининг 2020 йил 30 июндаги 824/GK-06-сон маълумотномаси). Натижада, нефть ва газни қайта ишлаш соҳасида металл конструкция ва қурилмаларнинг эксплуатацион самарадорлигини ошириш имконини берган;
учламчи аминларни алкилгалогенлаш реакцияларидан олинган тўртламчи аммоний тузлари ИОТ-2016-7-21 рақамли «α-Аминонитриллар асосида юқори самарали биологик фаол бирикмалар синтези» мавзусидаги инновацион лойиҳада монохлорсирка кислотаси эфирлари асосида олинган тўртламчи аммоний тузларининг α-аминонитрил ҳосилалари ўсимлик граммусбат ва грамманфий бактерия микроорганизмларига қарши таъсирини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил июлдаги 89-03-2418-сон маълумотномаси). Натижада, микроорганизмларига қарши юқори бактерицидлик хоссага эга бўлган мураккаб эфирларни олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish