Sayt test rejimida ishlamoqda

Номозов Шухратжон Юлдашали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қизилқум экстракцион фосфор кислотаси базасида суюқ суспендирланган комплекс ўғитлар олиш технологияси» 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам B2020.2.PhD/Т1758. 
Илмий раҳбар: Сейтназаров Атаназар Рейпназарович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Т.20.03.
Расмий оппонентлар: Шамшиддинов Исраилжон Тургунович, техника фанлари доктори, профессор; Алланиязов Давран Оразымбетович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қизилқум экстракцион фосфор кислотаси, карбамид, аммиакли селитра, КАС эритмаси ва калий хлориди базасида суспендирланган суюқ комплекс ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суспендирланган суюқ комплекс ўғитлар олишда паст концентрацияли фосфор кислотасини аммонийлаштириш йўли билан базис эритмаси тайёрлашнинг мақбул режими аниқланган;
барча ҳажм бўйича гомогенлик ва қатламга ажралишга тўрғунликни сақлаган, унинг кристаллари муаллақ ҳолатда турувчи СКЎ олишда 26 %-ли гилли суспензиянинг мақбул меъёри (Аммофос бўтқаси : Гилли суспензия = 100 : 3) аниқланган;
илк бор магний комплекс тузлари асосида аммофос бўтқасидаги қаттиқ чўкманинг миқдорий таркиби BGMN/Profex Rietveld дастурий таъминоти комплекти асосида аниқланган;
томчилаб қўллашга яроқли бўлган суюқ комплекс ўғит сифатини сезиларли яхшилаш ва узоқ таъсир муддатига эга NPMg-ўғит олиш имконини берувчи аммофос бўтқасини қаттиқ ва суюқ фазаларга ажратиш шароитлари асосланган;
аммофос бўтқаси ва унинг тозаланган суспензияси, карбамид, КАС эритмаси, аммиакли селитра ва калий хлориди асосида янги турдаги меъёрлаштирилган суспендир ва суюқ NP- ва NPK-ўғитлар олинган;
бирлашган технологик тизимда суспендирланган ва тиниқ NP- ва NPK-ўғитлар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий хомашёлар асосида суюқ ва суспендирланган комплекс ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
3% гилли суспензия қўшилган аммофос бўтқа, КАС-32 эритмаси ва калий хлориди асосида ССКЎ олиш технологияси «Ammofos-Maxam» АЖнинг «амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ammofos-Maxam» АЖнинг 2020 йил 16 сентябрдаги 1520/С-сон маълумотномаси). Натижада, кам иссиқлик энергияси ва экплуатацион сарф ҳаражатларга эга турли хил нисбатларда озуқа элементларга эга бўлган турғун СКЎ олиш имконини берган;
тозаланган аммофос суспензияси, КАС-32 эритмаси ва калий хлориди асосида тиниқ СКЎ олиш технологияси «Ammofos-Maxam» АЖнинг «амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ammofos-Maxam» АЖнинг 2020 йил 16 сентябрдаги 1520/С-сон маълумотномаси). Натижада, СКЎ ассортиментини кенгайтириш ва қишлоқ хўжалигини томчилаб чуғориш шароитида экинларни илдиз ташқарисидан озиқлантириш учун суюқ препаратлар билан таъминлаш имконини берган; 
суспендирланган мураккаб ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича Х-Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида «Ammofos-Maxam» АЖ билан 17-03-сонли хўжалик шартномаси тузилган (2017 йил 24 мартда №17-03/646-юр рақам билан рўйхатга олинган). Натижада, кам сарф-ҳаражатли суспендирланган суюқ комплекс ўғитларнинг тажриба-саноат ишлаб чиқаришини ташкил қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish