Sayt test rejimida ishlamoqda

Аманова Нодира Давлятовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлар асосида модификацияланган олтингугурт олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва уни олтингугуртли бетон олишда қўллаш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси, 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Т1905. 
Илмий раҳбарлар: Тураев Хайит Худайназарович, кимё фанлари доктори, профессор; Бекназаров Хасан Сойибназарович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Шукуров Жамшид Султонович, техника фанлари доктори; Соттикулов Элёр Сотимбоевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: кротон альдегид асосида модификацияланган олтингугурт олиш, хоссаларини яхшилаш ва улар асосида олтингугуртли бетонларни ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кротон алдьегид асосида олтингугуртни модификациялаш натижасида олинган модификацияланган олтингугуртнинг юқори деформацион мустаҳкамлик, адгезион хусусиятлари ва физик-кимёвий хоссалари аниқланган; 
портландцемент асосидаги бетонни алмаштириш учун ишлаб чиқилган модификацияланган олтингугуртли бетонларнинг физик-кимёвий, физик-механик хоссалари ва агрессив муҳитларга чидамлилиги аниқланган;
олтингугуртга нисбатан эримайдиган полимер қисмларнинг 10–25% масса улушида бўлиши атмосфера ва агрессив муҳитлар таъсирига чидамли ҳамда сиқилишдаги мустаҳкамлик хусусиятлари юқори бўлган модификацияланган олтингугуртли бетоннинг эксплуатацион хоссаларининг яхшиланиши исботланган;   
кимёвий ўзгаришлар орқали яхшиланган физик-механик хоссаларга эга бўлган модификацияланган олтингугурт ва олтингугуртли бетон олиш технологияси ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олтингугурт ва кротон альдегид асосида модификацияланган олтингугуртдан янги олтингугуртли бетон олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кротон альдегид асосида ишлаб чиқилган модификацияланган олтингугуртли бетон «Олмалиқ КМК» АЖ корхонасида кислота ва тузларнинг юқори концентрацияларига барқарор бетон конструкциялар олишда жорий қилинган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 2020 йил 20 ноябрдаги АА-009039-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган олтингугуртли боғловчилар олиш технологияси асосида 40% сульфат кислота ва 40% аммоний сульфат эритмаларида барқарор бўлган олтингугуртли бетон олиш имконини берган;
янги олтингугуртли боғловчилар асосида атмосфера ва агрессив ташқи муҳитларга чидамли олтингугуртли бетон олиш технологияси «Олмалиқ КМК» АЖ корхонасида мустаҳкам полимер олтингугуртли бетон олишда жорий қилинган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 2020 йил 20 ноябрдаги АА-009039-сон маълумотномаси). Натижада, таркибида 26% оғирликдаги модификацияланган полимер олтингугурт бирикмалари ва кул қўшилган қум, майдаланган тош ва олтингугуртли бетон аралашмаси асосида мустаҳкамлиги 85 МПа бўлган (М700 маркасига, В55 синфига тўғри келадиган) олтингугуртли бетон конструкциялар олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish