Sayt test rejimida ishlamoqda

Умматов Мамарасул Турсуновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Таниб олиш учун кўрсатишнинг процессуал ва криминалистик хусусиятлари», 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқи ва суд экспертизаси (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Yu386.
Илмий раҳбар: Ражабов Бахтиёр Алмахматович, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Муродов Бахтиёржон Баходирович, юридик фанлар доктори, доцент; Мўминов Бехзод Абдувахобович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Ҳарбий-техник институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таниб олиш учун кўрсатишнинг процессуал ва криминалистик хусусиятларига оид ҳуқуқий нормаларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таниб олувчини тергов ҳаракати ўтказиш жараёнида таниб олинувчига кўринмайдиган шароит яратилган хонага жойлаштириш тартибини жорий этган ҳолда унинг хавфсизлигини таъминлаш кафолатларини кучайтириш асослаб берилган;
таниб олиш учун кўрсатиш тергов ҳаракатини ўтказишнинг процессуал тартибини видеоконференцалоқа режимидан фойдаланишни жорий этган ҳолда такомиллаштириш асослантирилган;
тергов бўлинмалари фаолиятини ташкил этишда ички ишлар органлари бошлиқларининг мажбуриятларига суриштирувчи ва терговчининг иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича таниб олиш учун кўрсатиш тергов ҳаракатини ўтказишда кўмаклашиш борасида топшириқларини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишини ҳамда уларнинг ижроси бўйича маълумотларнинг белгиланган муддатда тақдим этилишини таъминлашни киритиш зарурати асосланган;
тергов органлари томонидан вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланаётган шахсларни таниб олиш учун кўрсатишни шу жойдаги тергов хонасида амалга оширишнинг имкони бўлганда, уни вақтинча сақлаш ҳибсхонасининг тергов хонасида ўтказиш лозимлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Таниб олиш учун кўрсатишнинг процессуал ва криминалистик тартибини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
таниб олувчини тергов ҳаракатини ўтказиш жараёнида таниб олинувчига кўринмайдиган шароит яратилган хонага жойлаштириш тартибини жорий қилиш, холисларнинг таниб олувчи турган жойда бўлишини қонунда белгилаш ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддаси учинчи бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2020 йил 29 майдаги 06/1-05/1478вх-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши таниб олувчининг хавфсизлигини таъминлаш кафолатлари кучайтирилишига, шунингдек тергов ҳаракати натижаларининг шаффофлигини таъминлаш имкони кенгайтирилишига хизмат қилган;
таниб олиш учун кўрсатиш тергов ҳаракатини ўтказишнинг процессуал тартибини видеоконференцалоқа режимидан фойдаланишни жорий этган ҳолда такомиллаштириш лозимлиги ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддаси тўртинчи бандини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2020 йил 29 майдаги 06/1-05/1478вх-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши таниб олиш учун кўрсатиш тергов ҳаракатини ўтказиш тартиби соддалаштирилишига ва процессуал чиқимларнинг камайишига хизмат қилган;
тергов бўлинмалари фаолиятини ташкил этишда ички ишлар органлари бошлиқларининг мажбуриятларига суриштирувчи ва терговчининг иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича таниб олиш учун кўрсатиш тергов ҳаракатини ўтказишда кўмаклашиш борасида топшириқларини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишини ҳамда уларнинг ижроси бўйича маълумотларни белгиланган муддатда тақдим этилишини таъминлашни киритишга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 12 июндаги «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида суриштирув ва дастлабки терговни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги 100-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида суриштирув ва дастлабки терговни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»нинг 24-банди учинчи хатбошисини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий департаментининг 2020 йил 28 октябрдаги 6/1592-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши тергов амалиётида таниб олиш учун кўрсатиш тергов ҳаракатини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ўтказилишига хизмат қилган;
тергов органлари томонидан вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланаётган шахсларни таниб олиш учун кўрсатишни шу жойдаги тергов хонасида амалга оширишнинг имкони бўлганда, уни вақтинча сақлаш ҳибсхонасининг тергов хонасида ўтказиш лозимлигига доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2017 йил 14 августдаги «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 171-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидалари»нинг 190-бандини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий департаментининг 2020 йил 28 октябрдаги 6/1592-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши тергов амалиётида таниб олиш учун кўрсатиш тергов ҳаракатининг ўз вақтида ўтказилиши ва процессуал чиқимларнинг камайишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish